Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

    Сизларни 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан жамоамиз ва шахсан ўз номимдан самимий муборакбод этаман.

Аллоҳ таоло юртимизни тинч, осмонимизни бунданда мусаффо айласин.

   Сарҳадларимизнинг дахлсизлигини таъминлаётган мард ва жасур ўғлонларимиз ҳамиши соғ ва омон бўлсин.

    Эл-юрт равнақи, халқимиз фарвонлиги йўлида олиб бораётган барча хайрли ишларингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин!

Мирзамақсуд домла Алимов
Андижон вилояти бош имом-хатиби