Юртимиздаги ҳар бир соҳа каби имом-хатиблик фаолиятига ҳам жуда катта эътибор қаратилиб келинмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан уларнинг доимий равишда билим ва кўникмалари оширилиб борилмоқда. Шу маънода Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан махсус ишлаб чиқилган режа асосида Республикамизнинг барча вилоятларидан тажрибали, имом-хатиблик фаолиятида самарали хизмат қилиб келаётган 283 нафар имом-хатибга Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказида танишув дарслари режаси тайёрланиб, дастлабки ўқув машғулотлар жорий йилнинг 7-октябрь куни Ислом цивилизацияси марказида ўтказилди.
Мазкур танишув дарсларида имом-хатибларимизга юртимизда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳатлар ва уларнинг негизи, ёш авлод тарбияси, уларнинг келажаги борасида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, маърифий-Исломни халққа етказишликда нималарга эътибор қаратиш лозим эканлиги тўғрисида соҳа мутаҳассислари иштирокида бир кунлик ўқув машғулотлари ўтказилди.



ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги матбуот хизмати