Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллигида вилоятда фаолият кўрсатаётган барча масжид имом-хатиблари, имом-ноиблари иштирокида “Ҳидоят”, “Мўъминалар” журнали, “Ислом нури” газетасининг халқ орасида кенг тарғиб қилиш ва обуна масаласида тадбир ўтказилди.
           Тадбирга “Шамсуддинхон Бобохонов” НМИУ бош мухаррири Абдужалил Хўжамов ва ходими Абдулатиф Абдуллаевлар ташриф буюрдилар.
Тадбирда 2021 йил учун “Ҳидоят”, “Мўъминалар” журнали, “Ислом нури” газетасининг халқ орасида кенг тарғиб қилган ва обуна қилиш масаласида фаоллик кўрсатган бир қатор имом-хатиблар Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Шамсуддинхон Бобохонов” НМИУ томонидан муносиб тақдирландилар.

Вакиллик матбуот хизмати Турсунбой Йўлдaшев