Уламоларимиз бир овоздан шуни таъкидлаб айтадиларки, албатта одоб илмдан аввал турувчи нарсадир, чунки одобсиз илм ҳосил қилинмайди ва камолига етмайди. Одобсиз хатто иймондан ажрашлик ҳам мумкин. Шунинг учун бизнинг уламоларимиз одобни биринчи ўринга қўйиб келдилар, мадрасаларда биринчи навбатда одоб ахлоқга оид китоблар ўқитилди. 

Минг афсуски ҳозирги жамиятимизда одобсиз ахлоқсиз ёшларнинг,  муътабар уламоларимизга хар турлик ноўрин гапларни гапириши ҳақоратомуз сўзлар билан айблашлари кузатилмоқда.

Агар, бундай ёмон оқибатга олиб борувчи ёшларнинг одоб ахлоқига эътибор берилмас экан, жамиятимизда жуда катта кўнгилсизликларни келтириб чиқаради, ва ҳолат ёмонлашиб бораверади.

Шу ўринда Абу али ибн Сино роҳматуллоҳи алайҳни ҳикматли сўзларини келтириб ўтамиз:

 Инсон токи ўзини майда гап, ўчакиш, жанжал, шикоят, норозилик, оҳу-воҳлардан озод қилолмас экан, у ифлос ва пастлик табиатидан халос бўлолмайди. Абу Али ибн Сино

 Сиз азизлардан сўраймизки бола тарбияси бу жуда муҳим иш эканини, ёшларни тўғри йўлни танлашликда кўмакчи бўлишимизни лозимлигини сўраб қоламиз.

 

“Саййид Муҳйиддин Махдум” 

ўрта махсус ислом билим юрти 

4-курс талабаси Маҳмудов Нодирбек.