Мутахассис деб — Киши, муайян ишни бажаришни ўзига хослаб олишлиги ва вақтини куч ғайратини анашу ишга сарфлашига — араб тилида «маълум бир нарсага, мутахассис бўлди», дейилади. яъни вақтини ишини ва бор имкониятини анашу ишга хослади дегани бўлади.

 

Жамиятимиздаги муаммолардан бири шуки ўзи мутахассис бўлмаган ишларни қилишлик ва бу ишларга муносабат билдириш, хатто бахс мунозаралар олиб бориш жуда кўп кузатилмоқда. Чуқурроқ ўйлаб кўрилса, бу ишдан жамияттмизга катта зарарлар келиб чиқмоқда зеро,

 

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Нисо сурасида шундай марҳамат қиладики:

ولَا تَقْفُ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ إنَّ السَّمْعَ وَالْبَصَرَ

36. Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил, ана ўшалар,

масъулдирлар.

 

Ислом ҳар бир нарсани илмий асосда олиб боришга даъват қилади. Билмаган нарсадан

четда бўлишга чақиради.

 

Ва яна Аллоҳ таоло Зумар сурасининг 9- оятида шундай марҳамат қилади:

 

هَلْ يَسْتَوِى ٱلَّذِيْنَ يَعْلَمُونَ وَ ٱلَّذِيْنَ لَا يَعْلَمُونَ

 

Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди ?!

 

Пайғамбаримиз Соллалоҳу алайҳи васаллам Ҳадиси шарифда шундай деганлар:

 

عَن أَنَسٍ رَضِيَ اللّه عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللّهِ ﷺ قاَلَ: إنّ هَذا العِلمَ دِينٌ

فَلْيَنْظُرْ أَحَدُكُمْ مِمَّنْ يَأخُذُ دِينَهُ. رَوَاهُ الحَاكِمُ وابنُ عَدِيٌ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам

дедилар: «Албатта, ушбу илм диндир. Бас, ҳар бирингиз динини кимдан олаётганига қарасин». Ҳоким ва Ибн Адий ривоят қилганлар.

Бундан кўринадики инсон ўзи яхши билмаган нарсани ёки ишни қилиш тугул, унга эргашиш, фикр билдиришга ҳам ҳақли эмас экан. Шуни яхшилаб билиб олишим керакки инсон қизиқувчан бўлгани сабабли ўзи билган билмаган ҳолда, ўзи билмаган ўзига алоқаси бўлмаган ишларга аралашиб қолиши мумкин, бунинг натижасини ижтимоий тармоқларда кузатмоқдамиз. 

Аллоҳ таоло барчамизга инсоф тавфиқ берсин Омин.

 

«Саййид Муҳйиддин махдум» 

ўрта-махсус ислом билим юрти

4-курс талабаси  Маҳмудов Нодирбек