“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!”

593

 2017 йилнинг 4 сентябрь куни Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида Мустақиллигимизнинг 26 йиллик шодиёнаси ҳамда янги 2017-2018 ўқув йилини бошланиши муносабати билан билим юртининг мударрис, ходимлари ва талабалари иштирокида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси садоси остида, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи кўтарилиши билан бошланди. Тадбирни билим юрти услубий бирлашма раиси Ў.Мадумаров олиб борди. Ушбу тантанани  билим юрти мудири М.Алимов очиб, ташриф буюрган барча меҳмонларни, мударрис ва талабаларни қўшалоқ байрамлар – Мустақиллигимизнинг 26 йиллик шодиёнаси, Қурбон ҳайити байрами ҳамда янги бошланаётган 2017-2018 ўқув йили билан муборакбод этди. Нотиқ ўз сўзининг давомида Ўзбекистон Республикаси Президент Девони, Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Таълим бўлими, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими, Андижон вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакиллиги байрам табриги ва саломларини етказиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов томонидан юборилган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, М.Алимов, юртимизда кезиб юрган мустақиллик байрами шукуҳи, инсонлардаги байрамона кайфият ҳақида гапирар экан, барчасининг замирида юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг ўрни беқиёслиги ҳақида тўхталди ҳамда илм олиш ва ҳунар ўрганишда толиби илм учун эътибор берилиши зарур бўлган жиҳатларни гапириб ўтди. Нотиқ ўз сўзи якунида эса, 2017-2018 ўқув йили учун ўтказилган қабул имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, билим юртига 1-курсга ўқишга қабул қилинган талабаларни ҳам ушбу унутилмас сана билан муборакбод этди. Тадбирда иштирок этаётган барча мударрис-ўқитувчиларни янги бошланаётган ўқув йили билан табриклаб, барчаларига куч-қувват ва шижоатлар тилади.

Шундан сўнг, табрик учун сўз олган билим юртининг тажрибали устозларидан бўлган М.Ибаев, барчани ушбу қўшалоқ байрамлар, Мустақиллигимизнинг 26 йиллик шодиёнаси, Қурбон ҳайити байрами ҳамда янги бошланаётган 2017-2018 ўқув йили билан муборакбод этди ва уларнинг келгусидаги ўқиш ҳамда ишларида муваффақиятлар, оилаларига эса тинчлик-ҳотиржамлик тилаб, ўзининг самимий дил изҳорларини билдириб ўтди.

Тадбир давомида 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб билим юртининг 1-курсида ўқишни бошлаш тараддудида турган талабалардан: Рўзиев Убайдуллоҳ ҳам сўз олиб, билим юртининг барча устоз-мураббийлари ҳамда талабаларни мамлакатимизнинг мустақиллик шодиёнаси ҳамда янги ўқув йилининг бошланиши билан муборакбод этди. Барча 1-курс талабалари номидан ушбу яратиб берилаётган имкониятлардан фойдаланиб, билим юртида таҳсил олиш жараёнида мударрис-ўқитувчиларнинг берадиган билим ва кўникмаларини мукаммал эгаллаш, билим юрти ички тартиб қоидаларига тўлиқ амал қилиш ҳамда келажакда юртимиз учун керакли етук мутаҳассис бўлиб етишиш учун ўқиб, ўрганиб, изланишдан тўхтамаслигини билдириб ўтди.

Тадбир давомида янги ўқув йили қабул қилинган, 40 нафар билим юртининг 1-курс талабаларига талабалик кўкрак нишонлари ҳамда эсталик совғалари топширилди.

Тадбир сўнгида Қуръони карим тиловат қилиниб, юртимиз мустақиллиги йўлида жон фидо қилганларнинг руҳларига бағишланди. Юрт-элимизнинг тинчлиги, осойишталигини Аллоҳ таолодан сўраб дуои-хайрлар қилинди.

2017-2018 ўқув йили учун ажратилган дарсларнинг бошлаш учун соат 8-00 да кириш қўнғироғи чалиниб, талабалар Мустақиллик ва Хотира дарсларига кирдилар.

Ушбу ўтказилган Мустақиллик ва Хотира дарслари барча гуруҳларни умумташтирган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллигининг масжилслар залида ўтказилди.

[su_custom_gallery source=»media: 1717,1718,1719,1720,1721,1722″ limit=»6″ link=»lightbox» width=»200″ height=»150″ title=»never»]

Андижон «Саййид Муҳйиддин махдум»

ўрта махсус ислом билим юрти ходими

Қаҳрамонжон Исраилов