Худои таолони бандаларига бераётган неъматлари беҳисоб.Шу неъматларни ичида фарзанд неъматини ҳам алоҳида ўрни бор. Албатта фарзандларни ота-онада ҳақлари ҳам бор.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам айтдилар: Отанинг устида болани хақи учтадир. Биринчиси фарзанд туғилганда исмини чиройли қўйиши, иккинчиси ақли кирганда китобни ( шариат хукмларини) ўргатиши, ва учинчиси катта ёшга кирганда уйлаши”. Ҳа азизлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир сўзлари дунёйимизни обод бўлиши, ҳаётимизни чиройли бўлиши ва дунё ва охират саодатига эришишимиз учун мукаммал таьлимдир. Бу кичкина ҳадисларида ҳам олам-олам пурмаьнолар бор. Жумладан ушбу ҳадисда бизларга эй ота, фарзандингни сенда хақлари бор буни адо қилгин, бирортасини тарк қилмагин демоқдалар. Албатта Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам ота устида болани ҳақи учтадир деб бежиз айтмадилар. Ҳақни адо қилиш керак, адо қилмаслик зулмдир, зулм эса қаттиқ гуноҳдир. Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам бу ҳақларни санар эканлар, исмини чиройли қўйиш дедилар. Яъни фарзанд улғайганда ўз исмидан уялмасин. Яна бошқа бир ҳадиси шарифларида Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам айтадилар “Ҳар бир исмлангувчига исмидан бир насиба бор”.Демак, болани исми шариатимиз кўрсатмасидек гўзал бўлса, Аллох таоло ўша исми сабабидан болага яхшиликлар ато этар экан. Ота боласини ақли кира бошлаши билан унга илм, одоб, яхши ҳулқ ва ҳунарлар ўргатиши лозим. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам “Ота-она ўз боласига гўзал одобдан афзал нарса бера олмайди” дедилар. Албатта фарзанд илмли ва одобли бўлса ота–она ҳурматини ва ҳақ ҳуқуқларини яхши адо қилади. Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам фарзанд тарбияси тўғрисида –“Фарзандларингизни уч нарсани муҳаббати билан тарбия қилинглар: Аллоҳ таолони, Аллоҳнинг росулини ва Аллоҳнинг каломи Қуръонни яхши кўрадиган қилиб тарбияланглар” деб марҳамат қилганлар.Минг афсуслар бўлсинки юқоридаги ҳадисларга амал қилувчилар жуда ҳам оз. Ҳозирги пайтда аксари ота – оналарни ўзларида фарзандига бериши зарур бўлган таълим тарбия йўқ. Масалан ота ароқ ичувчи, сигарет чекувчи, ҳаромдан ҳазар қилмайдиган бўла туриб, фарзандига насиҳат қилса, у фарзанд эшитган насиҳатни ўрнига кўрган нарсаларини ўрганади. Худойи таоло ояти каримада “Ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз” деб марҳамат қилади. Демак , ҳар бир инсон ҳалокатга олиб борадиган кашандалик, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик ва шунга ўхшаган ёмон иллатлардан ўзини сақлаб боришлиги лозим бўлади. Нафақат ўзини балки оиласи ва фарзандларини ҳам сақлашлиги лозим.Чунки Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам “Сизларнинг ҳар бирингиз раҳбардирсиз ва ҳар бирингиз қўл остингиздагилардан масъулдирсиз” дедилар.Акс ҳолда ўзимизни ўзимиз ҳалокатга ташлаган бўлиб қоламиз. Китобларимизда бир воқеани ёзишади. Умар розияллоҳу анҳу даврларида у зотни олдиларига бир киши ўғлини олиб келиб, бу ўғлим менга оқ бўлди деди. Умаррозияллоҳу анҳу ўғилга қараб, отангга оқ бўлишда Аллоҳдан қўрқмайсанми , отангни ҳақларини адо қилмайсанми дедилар. Ўғил, эй амирал муъминин фарзандни ҳам отада ҳақлари борми?- деб сўради. Умар розияллоҳу анҳу – ҳа бор,солиҳа аёлга уйланишлиги, фарзандни исмини чиройли қўйиши ва одоб-аҳлоқ ўргатишлиги дедилар. Ўғил, отам бу хақларни бирортасини хам бажармаган деди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу отага қараб, ўғлинг сенга оқ бўлишидан олдин сен ўғлингга оқ бўлибсанку, тур мени олдимдан деб ҳайдаган экан. Ана шундай ота – оналар ўз вазифаларини вақтида чиройли адо қилсалар, фарзандлар ҳам уларни ҳурматларини жойига қўядилар.Аллоҳу таоло ҳар бирларимизни умид билан тарбия қилаётган фарзандларимизни эл-юртга-Ватанга манфаат етказадиган,ота-онасига раҳмат олиб берадиган,кўпчиликни дуосини оладиган одоб-аҳлоқли фарзандлардан бўлишлигини насиб этсин.
Далварзин жоме масжиди имом – ноиби
А.Қаноатов