ЭЪТИРОФГА МУНОСИБ ЗОТЛАР

1036

“Устоз” — ўқувчи шогирд учун мисоли кўзгу, ўқувчи ўша кўзгуга боқиб, ўз аксини кўради ва киёфасини тўғрилаб боради. Устоз-муаллим ақлли, бола тарбиясидан яxши xабардор бўлган юксак фазилат эгасидир. Агар кишининг рухи ўз танасига қанчалик яқин бўлса, муаллим ҳам тарбия борасида ота-онага шунчалик яқин, хаттоки устунроқ туради, чунки маънавий озуқа бериш қийинроқдир. “Устоз — отангдек улуғ” деб бежиз айтишмаган. Бу хикматда устоз-мураббийга ҳурмат бобида олам-олам маъно ётибди. Бу хикматга амал килиб, устозни ота-онадан хам юкорироқ хурмат килиб, бир умр эъзозлаш маъқулдир. Шу маънода 2018 йилнинг 29 сентябрь куни билим юртининг 2018-2019 ўқув йили учун ишлаб чиқилган йиллик иш режаси 10-банди ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир муовинининг 2018-2019 ўқув йили учун ишлаб чиқилган йиллик иш режаси 3-бўлим, 3-банди ижросини таъминаш мақсадида “1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан “Эътирофга муносиб инсонлар” мавзусида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги мажлислар залида бадиий-адабий кеча ташкил қилинди.
Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди. Қуръон тиловатидан сўнг буюк уламоларимиз, билим юртида фаолият кўрсатиб ўтган улуғ устозлар руҳларига бағишланди.
Тадбирни билим юрти мудири Мирзамақсуд домла Алимов кириш сўзи билан очиб, билим юртида фаолият кўрсатаётган барча устоз ва мураббийларни “1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” билан муборакбод этиб, устоз ва мураббийликдек машаққатли касбларини бажаришда куч-қувват, шижоат ва оилаларига тинчлик ва хотиржамлик тилади. Нотиқ ўз сўзида давом этиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Усмонхон Алимов жамнобларининг “1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан билим юрти устоз мураббийлаига йўллаган байрам табригини йиғилганларга ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг билим юрти талабалари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар намойиш қилинди. Унда талабалар томонидан устозларни улуғловчи шеърий аъшорлар айтилди.
Тадбир давомида мударрислар номида Абдуғофур домла Ниязқулов сўз олиб, билим юртида фаолият кўрсатаётган барча устоз, мураббийларни ушбу қутлуғ сана билан яна бир бор муборакбод этган ҳолда, талабаларга барча устозлар номида тадбини кўтаринки рухда ташкил қилиб берганликлари учун миннатдорчилик билдириб ўтди.
Тадбир якунида билим юртининг барча мударрис ва мураббийларига талабаларнинг байрам муносабати билан тайёрлаб қўйилган совғалари тарқатилди ҳамда барчани байрамона тузалган дастурхонга таклиф қилинди.

Билим юрти ходими
Қахрамонжон ИСРАИЛОВ

Манба: maxdum.uz