Устозлар эъзозда!

954

Халқимиз азал-азалдан фидойи, олийҳиммат, жонкуяр устозларни эхтиром қидиб устоз отангдек улуғ, дея доим уларга ўзларининг хурматларини кўрсатиб эъзозлайдилар. Ҳар йили юртимизда 1 октябрь санаси жуда катта хурсандчилик, шодиёналик ила нишонланади. Сабаби, бу кун бизларга ўзининг билими ва муҳаббати ила таълим ва тарбия берган, илм шарчасмасидан бизларни бахраманд этган улуғ ва мўътабар инсонлар, Устоз ва мураббийлар куни деб белгиланиб, ушбу байрам бутун юртимиз бўйлаб умумхалқ байрами сифатида нишонланиб келмоқда. Бу кунда барча юртимиздаги Ўқитувчи ва мураббийлар, азиз  Устозлар эъзозланади,  уларга  юксак эътибор ва ҳурмат кўрсатиб келинади.

Манашу шодиёна муносабати билан ҳар йили Андижон вилоят бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров  бошчилигидаги  вакиллик ходимлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фидойилик билан меҳнат қилиб, хозирда эса нафақага чиққан, фахрий устозлардан хабар олишлик анъана тусига айланган.

Жорий йилда ҳам манашундай хайрли ишларнинг бардавоми сифатида Улуғнор туманида имомлик фаолиятида узоқ йиллар давомида ишлаган, ўзининг фидокорона хизматлари билан “Фахрий имом” унвонига сазовор бўлган домлаларимиздан бирлари бўлган  Маъруфжон ҳожи домланинг уйида бир пиёла чой устида дийдорлашдилар.

Маъруфжон ҳожи домланинг пурмаъно суҳбатидан бахраманд бўлиб, дуо олишлик бахтига ҳам муяссар бўлдилар.

[su_custom_gallery source=”media: 3994,3996,3997″ limit=”3″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Шу ўринда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги ва вилоятда фаолият кўрсатаётган барча имом-хатиблар ҳам “1 октябрь- Устоз ва Мураббийлар куни” муносабати билан барча юртимиздаги Устоз ва Мураббийларни чин қалбдан муборакбод этади.

 Аллоҳ таъоло барча юртимиздаги Устоз ва мураббийларни соғ-саломат айласин. Доимо халқимизнинг эҳтиромида бўлиб юришликни насиб айласин.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Андижон вилояти вакиллиги