Юртимизда Рамазони шариф ойининг фазилатли кунлари ўтмоқда.
Бу ойда ҳар бир одам кўпроқ хайрли амалларни қилиб олишликка ҳаракат қилади. Бу ойда барча мўъмин-мусулмонлар ўзаро бирлашадилар, ҳамжиҳат бўладилар. Бир-бирларига саховат қўлини чўзадилар.
Анашундай хайрли ва саховат ишлари вилоятимиз бўйлаб Рамазон ойи муносабати билан жуда ҳам гўзал суратларда давом этмоқда.
Имомларимиз томонидан эҳтиёжманд аҳоли вакиллари, шунингдек, яқиндагина Президентимиз томонидан эҳтиёжманд оила вакилларининг муборак Умра сафарига бепул юборилгани муносабати билан, уларнинг ҳам хонадонларидан хабар олиниб, хомийлар кўмагида моддий ёрдамлар кўрсатилмоқдалар.
Вакиллик матбуот хизмати