Бугун юртимизда қай бир соҳани кўрмайлик ўзига яраша ўзгариш, янгиланиш ва ривожланишга гувоҳи бўламиз.
Ушбу олиб борилаётган ислоҳатлар дини соҳани ҳам четлаб ўтмаяпти десак асло муболаға бўлмайди.
Қанчадан қанча мадрасалар қатори Юртимиздан етишиб чиққан буюк алломаларимизнинг бизларга қолдирган бой илмий меъросларини ўрганишга иҳтисослаштирилган Фиқҳ илми, Калом илми, Ҳадис илми мактаблари, Илмий тадқиқот марказлари ўз фаолиятларини бошлади.
Ушбу бўлаётган ўзгаришлар, марказларнинг фаолият асослари билан танишишлик учун Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган бир қатор имом-хатиблар жорий йилнинг 27-октябрь куни Самарқандаги Имом Бухорий илмий тадқиқот маркази ва Ҳадис мактабига бир кунлик сафарда бўлишди.
Имом-хатибларимиз ушбу таълим даргоҳларида танишув дарсларида марказларнинг фаолияти билан яқиндан тўлиқ танишиб чиқдилар.



Вакиллик ходими Б.Яқубов