Саховатпешалик халқимизга хос фазилат. Шунинг учун азал-азалдан халқимиз бир-бирларидан хабар олган. Қийналган оилаларга қўлидан келганча ёрдамларини мунтазам кўрсатиб келган.
Ана шундай хайрли ишлар хозирда ҳам давом этаётган албатта қувонарли ҳол. Шу маънода жорий йилнинг 12-октябрь куни Улуғнор тумани бош имом-хатиби Б.Сайдалив бошчилигидаги саховатпеша юртдошларимиз тумандаги 10га яқин кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олдилар. Уларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилиб, дуолари олинди.

ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги ходими Б.Ёқубов.