Билим юртида билимлар куни

1090

2017 йилнинг 4 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча Ислом билим юртларида янги 2017-2018 ўқув йили бошланди. Жумладан, Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида Мустақиллигимизнинг 26 йиллик шодиёнаси арафасида 4-сентябрь куни янги 2017-2018 ўқув йили талабаларга Мустақиллик ва Хотира дарслари билан бошланди.

Билим юртида Мустақиллик ва Хотира дарсларини билим юрти Услубий бирлашма раиси Ўткирбек Мадумаров ва Андижон вилояти Олтинкўл тумани бош имом-хатиби Муҳаммад Юсуф Тўрақуловлар Китоб шаҳридаги “Хожа Бухорий” номли ўрта махсус ислом билим юрти томонидан Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишлаб тайёрланган маъруза матн ҳамда слайдлардан фойдаланган ҳолда “Хотира дарси”ни ҳамда Мустақиллигимизнинг 26 йиллик шодиёнаси муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” мавзусидаги ўқув қўлланмадан фойдаланган ҳолда мустақиллик дарсларини ташкил этдилар.

Мустақиллик дарси давомида маърузачилар услубий қўлланмаларда ёритиб берилган, “Мустақилликка эришиш ва пухта ўйланган тараққиёт йўли”, “Юртимизда миллий ва диний қадриятларга эътибор ва эҳтиром”, “Мустақиллик ва ёшлар”, “Ҳозирги дунёнинг мафкуравий манзараси”, “Бугунги кундаги асосий мақсад ва вазифаларимиз” мавзуларни ҳамда медиа тақдимотда ёритиб берилган мавзуларни йиғилганларга баён қилиб бердилар.

Нотиқлар Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил  7 февраль куни имзолаган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Хотира дарси давомида маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таржимаи ҳоли, Буюк хизматлари, Ислом Каримов олиб борган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг асосий устувор йўналишлари, Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси экани, юртимизни собиқ мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, дунёда “Ўзбек модели” деган ном билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққанлиги ҳақида гапириб ўтдилар. Хотира дарси давомида маърузачилар Ислом Каримов – янги ўзбек давлатчилигининг бунёдкори! мавзусида тайёрланган слайд-шуодан кенг фойдаландилар.

Ўтказилган Мустақиллик ва Хотира дарсларида талабалар ҳам фаол иштирок этдилар.

Дарслар якунида Қуръони карим тиловат қилиниб, юртимиз мустақиллиги йўлида жон фидо қилганлар, ҳусусан, марҳум юртбошимиз Ислом Каримовнинг руҳларига бағишланиб, юрт-элимизнинг тинчлиги, осойишталигини Аллоҳ таолодан сўраб, дуои-хайрлар қилинди.

 

 [su_custom_gallery source=”media: 1725,1726,1727,1728,1729″ limit=”5″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

 

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум”

ўрта махсус ислом билим юрти

Услубий бирлашма раиси

Ўткирбек Мадумаров