[su_custom_gallery source=”media: 361,362,363,364,365,366″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]
Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти мударрис-ўқитувчилари учун 2017 йилнинг 4-6 январь кунлари “Таълимда сўнги илғор технологиялар”дан фойдаланиб дарс ўтишни ташкил этишларини таъминлаш мақсадида ўқув-семинари ташкил этилди.
2016 йилнинг 4-6 январь кунлари 2016-2017 ўқув йили 1-ярим йиллиги учун белгиланган қишки таътил кунларидан фойдаланган ҳолда билим юртида таълим-тарбия ишлари самарадорлигини янада ошириш, барча фан мударрис-ўқитувчиларининг ўз устида доимий равишда ишлаб тажриба орттиришлари, машғулотларда таълимнинг интерфаол услубларидан кенг фойдаланишига жиддий эътибор қаратишларини таъминлаш учун Андижон вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти билан ҳамкорлик қилган ҳолда “Таълимда сўнги илғор технологиялар”дан фойдаланиб дарс ўтишни ташкил этишларини таъминлаш мақсадида тасдиқланган жадвал асосида қисқа муддатли ўқув-семинари (мастер класс) ташкил этилди. Ўқув семинарлари ушбу институтнинг барча қулайликларга эга инновацион технологиялар билан жиҳозлаган хоналарида ташкил этилди.
Ушбу ўқув-семинарида билим юртининг барча асосий штатдаги мударрислари ва мутахассислик фан ўқитувчилари иштирок этдилар. Ўқув-семинарининг биринчи кунида барча мударрис-ўқитувчилар ҳамда Андижон вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти профессор-ўқитувчилари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ушбу ташкил этиладиган ўқув семинарни ташкил этилишидан кўзланган мақсад ва вазифалар ҳақида икки томоннинг фикр ва мулоҳазалари тингланди, дарсларни ташкил этувчи профессор-ўқитувчилар таништирилди ҳамда ўқув семинарини тасдиқланган жавдвали билан йиғилганлар таништирилди.
Ўқув семинарининг биринчи кунида жадвалга киритилган – Таълимда инновация, Дарс услубиёти ва техникаси ва “Бумеранг” технологияси, Мотивация мавзуларида машғулотлар ташкил этилган бўлса, иккинчи ва учунчи кунларида – Ўқитувчининг инновацион фаолияти: маҳорат, жодкорлик, новаторлик, бошқарув педагогикаси, Профессор-ўқитувчиларнинг меъёрий хужжатларини тўлдирши ва иш юритиши ва Педагогик технология ва интерфаол услублар-давр талаби, – Ёш даврлари психологияси. Ёш даврлари классификацияси, Ёшлар тарбиясига таъсир этувчи глобаллашув жараёнлари, Талаба ва ўқитувчи ўзаро муносабатларининг психологик хусусиятлари, Тарбия ва ижтимоий муҳит психологияси мавзуларида ташкил этилди.
Ташкил этилган ўқув-семинари учун алоҳида журнал юритилди ҳамда машғулотларга қатнашган барча тинловчилар ўтилаётган мавзуларни муфассал қайд этиб бордилар. Ўқув машғулотлари якунида мударрис-ўқитувчиларнинг билим кўникмаларини мустахкамлаш бўйича ўтилган мавзулар бўйича савол-жавоблар ташкил этилди. Ўқув-семинари якунлари бўйича барча иштирокчиларга Сертификатлар топширилди. Ўқув семинари якунида билим юрти мудири Н.Қодиров ўқув-семинар машғулотларини ташкил қилишда ўзларининг вақтларини аямасдан дарсларни ташкил қилиб берганликлари учун малака ошириш институтининг барча профессор ўқитувчиларига ҳамда ушбу профессор ўқитувчиларга бошчилик қилиб келаётган Муқаддасхон опа Абдуллаевага ўз миннатдорчилигини билдириб, билим юрти маъмуриятининг эсталик совғаларни топширди.
Билим юрти ходими Искандарбек ЗАКИРОВ