БАРМОҚЛАРИНИНГ ОРАСИДАН СУВ ЧИҚҚАНИ

990

Бухорий Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

“Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдим. Аср намозининг вақти кириб қолди. Бизда идишда озгина ортиб қолганидан бошқа сув йўқ эди. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб қўлларини тиқдилар. Бармоқларининг ораларини очдилар ва:

  • Таҳорат олгани келинглар! Бу – Аллоҳнинг баракаси! – дедилар.

Кўрдимки, бармоқларининг ораларидан сув чиқяпти. Одамлар таҳоратларини олдилар ва ичдилар”.

Жобирга айтдилар:

  • Ўша кун неча киши эдиларингиз?
  • Бир минг тўрт юз киши эдик, – деди Жобир разияллоҳу анҳу.

 

Шайх Аҳмад Муҳаммад Ассофнинг

“Қабасотун мин ҳаётир-Расул”

китобидан таржима қилинди.

 

Асака туман бош имом хатиби

Шаҳобиддин ПАРПИЕВ