Аёлларни ислоҳ ва тарбия килишнинг муҳимлиги.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Баъзи одамлар таълимни барча учун зарур деб тушунишлиги билан биргаликда тарбияга унчалик аҳамият бермайдилар. Ҳолбуки таълим фарз айн бўлмаслиги мумкин, аммо тарбия ҳар бир кишига айни фарз ва таълимдан кўра зарурроқдир. Аслида, таълимдан мақсад ҳам тарбиядир. Чунки, таълим илм олиш, тарбия эса унга амал қилишдир. Зоҳиран қараганда ҳам таълимдан тарбиянинг устунлиги маълум бўлмоқда.
Оилада эру-хотин бир-бирлари билан доим яхши муносабатда бўлишлиги керак. Эр хотиннинг маслаҳатларини мутлоқ инобатга олмай қўймасин ва хотиннинг жаҳолатига ҳам қараб турмасин. Барча уруш-жанжаллар ва катта-катта ёмонликлар мана шундан келиб чиқади. Шундан сўнг уларнинг ҳаёти зиндонга айланиб кетади. Жаҳолат сабаб улар можаронинг бошидаёқ ислоҳга киришмайдилар. Ҳолбуки ишнинг бошида улар бунга қодир бўладилар. Хулоса шуки ота-оналар, бола тарбиясига масъул кишилар болаларни, хусусан қизларнинг таълим-тарбиясига, эркаклар эса, аёлларининг таълим-тарбиясига эътибор қилсинлар.
(Давоми бор)…
Ҳазрат Таҳонавий Қуддиса сирруҳунинг
“Аёлларни ислоҳ қилиш” китобидан
Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум”
ўрта махсус Ислом билим юрти мударриси
Абдуғафур Ниёзқулов таржимаси.