Отинойилар йиғилиши

653

Аҳоли ўртасида Ижтимоий ва маънавий муҳит барқарорликни таъминлаш, жамиятда аёлларнинг тутган ўрни ва мавқеъйи, аёллар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларни олдини олиш куннинг долзарб масалаларидан бири десак асло муболаға бўлмайди. Сабаби, аёл деганда энг аввало мўътабар ва мунис онахонларимизни кўз олдимизга келтирамиз. Келажагимиз ворислари бўлган азиз фарзандларимизга ҳам биринчи каломни ўргатувчи, одоб-аҳлоқ берувчи ҳам анашу аёллар ҳисобланади.

    Динимиз кўрсатмаларида ҳам аёлларни улуғлаб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Жаннат оналар оёғи остидадир” деб марҳамат қилганлар. Яна бир ҳадисда эса, “Қиз фарзанд дўзахдан тўсувчи пардадир” деганлар. Албатта ўша қиз фарзанд ҳаёли, иффатли, оқил бўлиб тарбия топса. Тарбияни эса энг аввало оналаримиз берадилар.

    Демак аҳоли ўртасида ижтимоий барқарорликни қарор топтиришнинг асосий юки, жамиятимизнинг бир қисми бўлган муҳтарама опа-сингилларимиз, аёлларимизга тушади.

    Шунинг учун ҳам вилоятимиз аҳолиси ўртасида Ижтимоий ва маънавий муҳит барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш-давр талаби мавзуларида турли ҳил тадбирлар мунтазам равишда ташкил қилиб борилмоқда. Ҳафта давомида эса анашундай тадбирлар Хотин-қизлармасалалари бўйича вилоят бош имом-хатиби ёрдамчиси Саодатхон Росулова бошчилигида вилоятимизнинг Булоқбоши, Бўз, Улуғнор, Избоскан ва Жалақудуқ туманларида ташкил қилинди.

Ушбу ўтказилаётган тадбирларда туманларда фаолият кўрсатаётган отинойиларнинг 2017 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахборотлари тингланмоқда. Шунингдек, туман аҳолисини қийнаётган савол ва мурожаатлари, туманлардаги ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида отинойиларнинг ўрни ва вазифалари кенг муҳокама қилинмоқда.

[su_custom_gallery source=»media: 2133,2134,2135″ limit=»3″ link=»lightbox» width=»200″ height=»150″ title=»never»]

    Анашундай тадбирлар вилоятимиз бўйлаб яна давом этмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Андижон вилояти вакиллиги ходими

Нуруллоҳ Қодиров

14.12.2017 йил