Аёл эркакнинг бир умрлик ҳамроҳи. Ҳаётда ҳеч ким ота- ва онанинг ўрнини боса олмаганларидек, хотиннинг ўрнини ҳам бошқа кимсалар боса олмайдилар. Аллоҳ субҳоналлоҳу ва таоло бу икки жинс вакилларини бир-бирларига муҳтож қилиб қўйди ва уларнинг қалбларида ўзаро бир-бирларига доимий интилиш бор.
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Дунё бир матодур. Дунё матосининг яхшиси солиҳа хотиндур” – дедилар. (Муслим, Насаий, ибн Можа ва Байҳақий ривоят қилганлар)
Яна айтдилар:
“Уч нарса одам боласининг бахти саналади: солиҳа аёл, яхши маскан, яхши улов. Одам боласининг бахтсизлигида эса қуйидаги учта нарсада кўринади: ёмон хотин, ёмон маскан ва ёмон маркаб”. (Аҳмад, Табароний, Баззор ва Ҳоким ривоятлари)
Бошқа бир ҳадисда ўша солиҳа хотиннинг тўртта асосий сифатлари баён қилинади. Яъни Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Мўмин Аллоҳга тақво қилишдан кейин солиҳа хотинчалик унинг учун фойдалик нарсани топа олмайди – унга иш буюрса, итоат қилади; унга қараса хурсанд қилади; унинг устидан қасам ичса эзгулик қилади; ундан ғойиб бўлса ўз нафси ва унинг (яъни эрининг) молига насиҳатда бўлади” – дер эдилар. (Ибн Можа ривояти)
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Каломи Қадимда марҳамат қилади:
وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُم مِّنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجاً لِّتَسْكُنُوا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُم مَّوَدَّةً وَرَحْمَةً إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ
Яъни: “Унинг оятларидан (яна бири) У зот сизлар ором олишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир”. (Рум, 21-22)
Шунингдек Бақара сурасида:
هُنَّ لِبَاسٌ لَّكُمْ وَأَنتُمْ لِبَاسٌ لَّهُنَّ
Яъни: “…Улap сизлap учун либoс, сизлap улap учун либoсдиpсизлap…” деган (187-оят).
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Сизларнинг бирортангиз аёлига қўшилишида садақа бордур”.
“Эй Аллоҳнинг Расули! Бирортамиз шаҳватини қондирса, бу нарсада унга ажр ҳам борми?” дея сўрашди. Айтдилар:
“Агар ҳаром йўл билан қондирганида, унга гуноҳ бўлармиди?”.
“Ҳа”, деб жавоб беришди.
“Худди шундай, агар ҳалол йўл билан қондирса унга ажр бўлади”, дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам. (Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад ривоятлари)
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Дунё матодир, дунё матоларининг яхшироғи солиҳа – тақводор аёлдир”. (Муслим, Ибн Можа ривояти)
Яна айтдилар:
“Уч нарса одам боласининг бахти саналади: солиҳа аёл, яхши маскан, яхши улов. Одам боласининг бахтсизлигида эса қуйидаги учта нарсада кўринади: ёмон хотин, ёмон маскан ва ёмон маркаб” (Аҳмад, Табароний, Баззор ва Ҳоким ривоятлари)
Улуғбек қори Йўлдашев
Асака туманидаги “Холид ибн Валид” жоме масжиди ходими