Маълумки, динимизда атроф муҳитни покиза сақлаш, турли ҳил чиқиндилардан тозалаш, кўкаламзорлаштириш, турли хил манзарали ва мевали дарахтларни экиш савобли амаллардан ҳисобланади.
Шу муносабати билан вилоятдаги масжидлар, уларга туташ зиёратгоҳлар ва қабристонларда жорий йилнинг 16-18 март кунлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш мақсадида умумхалқ хайрия ҳашари эълон қилинди.
         Мазкур ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари доираси Андижон вилояти бош имом-хатиби бошчилигидаги вилоятда фаолият кўрсатаётган барча диний соҳа ходимлари ҳам 2024 йил 16 март куни эрта тонгда вилоятдаги барча масжид ва қабристонлар, мадраса ва зиёратгоҳларда ободонлаштириш ҳашарларини ташкил қилдилар.
        Ҳашар доирасида барча масжид, мадраса, зиёратгоҳ, қабристонлар кераксиз чиқиндилардан тозаланди. Экин ерларига ишловлар берилди. Мавжуд дов-дарахтларга шакллар берилиб, охланди. Ариқлар тозаланиб, масжид ҳонақоҳлари шанглардан тозаланди.

 

Вакиллик матбуот хизмати