Ҳаммаларимизга маълумки кечадан бошлаб бутун юртимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашарлари ўтказилиши бошланган эди.
Бугун ҳам жойларда ҳашарлар жадал суратларда давом эттирилмоқда.
Мазкур ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари доираси Андижон вилояти бош имом-хатиби бошчилигидаги вилоятда фаолият кўрсатаётган барча диний соҳа ходимлари ҳам бугун 17 март куни эрта тонгда вилоятдаги барча масжид ва қабристонлар, мадраса ва зиёратгоҳларда ободонлаштириш ҳашарларини ташкил қилдилар.
Ҳашар доирасида барча масжид, мадраса, зиёратгоҳ, қабристонлар кераксиз чиқиндилардан тозаланди. Экин ерларига ишловлар берилди. Мавжуд дов-дарахтларга шакллар берилиб, охланди. Ариқлар тозаланиб, масжид ҳонақоҳлари чанглардан тозаланди.

Вакиллик матбуот хизмати