Андижонда “Ҳадиси шариф билимдони” танлови ўтказилди

1069

“Ҳадиси шариф билимдони” республика танловини ўтказиш  тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 19.04.2018 йилдаги 01А/053-сонли буйруғига асосан 2018 йил 4-май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллигида “Ҳадиси шариф билимдони” республика танловининг Андижон вилоят босқичи кўтаринки руҳда, хуш кайфиятда ўтказилди.

“Ҳадиси шариф билимдони” танловнинг ўтказишдан асосий мақсад эса, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб берадиган, инсонларни эзгулик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик йўлида бирлашишга даъват этадиган ғояларни ўзида мужассам этган ҳадисларни ёшларнинг барча қатламларида кенг тарғиб қилишдан иборат бўлди.

“Ҳадиси шариф билимдони” танловнинг асосий вазифалари диний таълим муассасалари талабалари, ёш имом-хатиблар ҳамда ҳадис илмига қизиқиши бўлган ёшларнинг ҳадис илми бўйича билимларини ривожлантириш, Имом Бухорий, Имом Термизий каби муҳаддислар етишиб чиқиши учун замин яратиш;

– ёшларни турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, ислом динининг асл моҳиятини англаган ҳолда ёшларда ҳадис илмига бўлган қизиқишини ошириш, юртимизда ҳадис билимдонларини етиштириб чиқариш;

– юртимиздан етишиб чиққан Имом Бухорий, Имом Термизий ва бошқа муҳаддис алломалар қолдирган бой илмий меросни ўрганиш, уни халқимиз ва ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишдан иборатдир.

“Ҳадиси шариф билимдони” танловининг вилоят босқичи эса анашундай эзгу мақсадларни ўз олдига қўйди десак асло муболаға бўлмайди. Ушбу ўтказилган танловда вилоятимиздаги “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус Ислом билим юртида тахсил олаётган 32 нафар Ҳадис билимига иқтидори бўлган талаба-ёшлар ўзаро беллашдилар.

Мусобақа “Ҳадиси шариф билимдони” танловининг Низоми асосида қуйдаги шартлар асосида ўтказилди.

Унга кўра иштирокчилар Имом Бухорийнинг “Ал-Адаб Ал-Муфрад”асаридаги ҳадислардан икки юзтаси асосида баҳоланади. Танлов учта шартдан иборат бўлди.

  1. Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритиб бериш;
  2. Берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадисни таржима қилиш ва унга доир ҳукмларни баён қилиш);
  3. Ҳадисни араб тилидаги матнини ровийлари билан ёддан айтиб (берилган боблар бўйича биттадан ҳадис айтиш) бериш.

Мусобақа якунига кўра 1-ўринни 2-курс талабаси Қахрамонов Абдурашид, 2-ўринни 1-курс талабаси Исомиддинов Жавоҳир, 3-ўринни 4-курс талабаси Қобулов Оятуллоҳлар эгалладилар.

Мусобақа иштирокчилари ва ғолибларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоят вакиллиги томонидан ажратилган қимматбаҳо совғалар ва вакилликнинг махсус Дипломлари топширилди.

[su_custom_gallery source=”media: 2864,2865,2866,2867,2868,2869,2870,2871,2872,2873,2874,2875″ limit=”12″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги

ходими Нурилло Қодиров