Андижон вилоятида имом-хатиблар фаолиятини янада яхшилаш бўйича семинар машғулотлари ўтказилди.

1022

Ҳозирги кунга келиб Андижон вилоятида имом-хатиблар фаолиятини янада яхшилаш, ижро интизомига риоя қилишни кучайтириш ва имом-хатибларни ўз устларида кўпроқ ишлашларини жадаллаштириш бўйича бир қанча ишлар олиб бориш зарурияти юзага келганлиги сабабли, масжидлар имом-хатиблари учун вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ва ЎМИнинг 2017 йил 28 февралдаги 01А/013-сонли Буйруғига асосан ўқув семинар машғулотлари ўтказилиши режалаштирилган эди.

2017 йил 4 апрелдан 27 апрелга қадар жума ва якшанба кунларида бошқа кунлари ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги мажлислар залида барча масжидлар имом-хатибларига ўқув семинарлар ўтказилди. 181 нафар имом-хатиблар 30 нафардан 6 гуруҳга бўлинган ҳолда, ҳар бир гуруҳ 3 кун давомида ўқув семинар машғулотларида иштирок этдилар.

Семинар машғулотларида вилоятда адлия бошқармаси, аудиторлик ташкилоти, вакиллик ходимлари ва “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, масжид имом-хатибларининг вазифалари, масжидларнинг молиявий фаолияти, диний экстремизм ва терроризмга қарши қарши кураш каби мавзуларда ўқув машғулотлари олиб борилди.

Ўқув семинар машғулотларида “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчилари Сайдаралиев Саидаҳмад ва Жўрабоев Хабибулло “Диний ақидапараст оқимларнинг ақидавий масалалардаги хатолари (ваҳҳобийлик, хизбут таҳрир, нурчилар, салафийлар каби оқимларнинг ғоявий фаолиятлари юзасидан исломшунос олим Айдарбек Тулеповнинг “Ислом ва ақидапараст оқимлар”, “ИШИД фитнаси” каби адабиётлар асосида)”, “Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг “Фиқхул акбар” китобининг мазҳабимиздаги ва ҳозирги кундаги аҳамияти” ва  “Диний ақидапараст оқимларга қарши маънавий-маърифий кураш усуллари ва бу курашда имом-хатибларнинг фойдаланиши лозим бўлган асосий адабиётлар ва уларнинг аҳамияти” (исломшунос олим Айдарбек Тулеповнинг “Ислом ва ақидапараст оқимлар”, “ИШИД фитнаси” каби адабиётлар асосида) мавзуларида;

“Солиқ ишонч ҳамкор” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти (аудиторлик) мутахассислари Жахонгир Саидов, Хусанидин Хожиакбаров ва Ҳамрақулов Дилшодбеклар “Масжидларнинг молиявий фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида юритилиши тартиб ва қоидалари” мавзусида;

ЎМИ вилоят вакиллигидан Холиқназаров Нуриддин, Алимов Мирзомақсуд, Бегматов Қудратлар “Масжидларда номенкулатура ҳужжатларини юритилиши”, “Имом-хатибларнинг иш фаолиятларида ижро интизоми”, Имом-хатиблик маданияти. “Масжидларда қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш тартиб ва қоидалари” мавзуларида маърузалар қилдилар.

Вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Икромов Зафар ва адлия катта маслаҳатчиси Максудов Хаётбеклар Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунининг диний ташкилотларда ижроси” мазуларида бир ойда давомида имом-хатибларга ўқув семинар машғулотларида тушунчалар бердилар.

[su_custom_gallery source=”media: 997,998,999″ limit=”3″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

2017 йил 29 апрель ЎМИ Андижон вилоят вакиллигининг мажлислар залида вилоятда фаолият кўрсатаётган барча масжидлар мутаваллилари учун ўқув семинар машғулотлари ўтказилди.

Унда вилоят адлия бошқармаси катта маслаҳатчиси Максудов Хаётбек “Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунининг диний ташкилотларда ижроси” мавзусида;

“Солиқ ишонч ҳамкор” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти (аудиторлик) мутахассислари Жахонгир Саидов, Хусанидин Хожиакбаров ва Ҳамрақулов Дилшодбеклар “Масжидларнинг молиявий фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида юритилиши тартиб ва қоидалари” мавзусида;

Вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров “Масжидлар молиявий фаолиятини юритилишида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруқ ва топшириқлари” мавзусида мутаваллиларга маърузалар қилдилар.

ЎМИнинг Андижон вилояти

вакиллиги ходими

Бегматов Қудратуллоҳ