ЯХШИЛИК ЎЗАРО-ОҚИБАТНИ КУЧАЙТИРАДИ

619

Бугун юртимизда хукм сураётган тинчлик, хонадонимиздаги осойишталик, дастурхонимиздаги тўкинчилик ҳақиқатда Яратганнинг биз бандаларга кўрсатаётган чексиз рахматидир. Зотан, мўмин банда  ҳар бир кунини, ёки ҳар бир сониясини ўзгалар ишини осон қилишга, ўксикларнинг кўнглини қўтаришга, хожатбарорларнинг хожатини раво қилишда сайъ-ҳаракатда бўлмоғи улкан саодатдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда биз мўминларга ҳитоб қилиб бундай дейди. “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг”. (Моида сураси, 2-оят)

Ҳазрати Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларга,  Бир кишини уловга минишида ёрдам беришинг садақа, эхсондур. Бир кишига очиқ юз ила табассум билан яхши сўз айтишинг ҳам садақадур, одамларга азият берадиган нарсани йўлдан олиб ташлашинг яхшиликдур.Икки кишини ўртасида адолат билан ислоҳ қилишинг садақадир, моддий ёрдамга муҳтож оилага муруват қилишинг ҳам сен учун садақадир,  деганлар.

Пайғамбаримиз САВ нинг бундай таълимларини саҳобаи киромлар тану  жонлари билан қабул қилишиб, унга чиройли амал қилишган. Пайғамбармиз САВ замонларида бўлган бир воқеа бунга мисол.

Бир куни саҳобалар ўртасида бир қўй сўйилди. Шу қўйни калла пайчағини  бир муҳтож саҳобийга ҳадя қилиш ниятида унинг хонадони чақирилиб, ушбу ҳадя берилди, лекин саҳобий, кейинги қўшнимиз биздан кўра бунга муҳтожроқ ҳадяни ўша оилага беринглар, деб ҳадяни қайтардилар. Сахобалар кейинги хонадонни чақиришиб ҳадяни беришса, хонадон эгаси, кейинги қўшнимиз биздан кўра мухтожроқ, илтимос, ҳадяни ўша оилага беринглар, деган жавобни айтди. Шу тариқа ўша ҳадя еттита хонадонни айланиб, яна биринчи хонадонга келиб тўхтади. Хонадон соҳиби ноилож, кўзида ёш билан ҳадяни қабул қилдилар. Чунки ҳақиқатда ўша хонадон соҳиблари бир неча кундан бери туз тотишмаган эди. Лекин ўзлари муҳтож бўлса ҳам, ўзгаларни ўйлади бу эса пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: Кимки жон берар чоғида шаҳодат калимасини тилига жорий бўлиб мўмин ҳолатда жон таслим қилишни  ҳоҳласа,  ўзига  раво  кўрган нарсани мўмин биродарига ҳам раво қўрсин, ўзига раво  қўрмаган нарсани бошқага ҳам раво кўрмасин!” —  деган таълимотларининг  меваси эди. Ҳа, азизлар, саҳобалар ана шундай  гўзал  амалларни ҳаётларига татбиқ қилган инсонлар эдилар. Шундай экан бизлар ҳам Бу зотлар тутган йўллардан ўрнак олиб уларони ҳаётга тадбиқ қилиб яшашимиз керак.

Андижон шаҳар

«Мирпўстин ота» жоме масжиди

имом-хатиби Фахриддинов Ботирхон