Аллоҳ сенга яхшилик қилгани каби сен ҳам бошқаларга яхшилик қил!

814

Ҳаммамизга маълумки, хозирга кунда бутун дунё ҳамжамиятини ташвишга солиб турган коронавирус COVID 19 вируси афсуски, бизни юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Давлатимиз томонидан ушбу касалликни олдини олиш ва даволаш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.
Албатта, бу кунлар Аллоҳ таолонинг синови бўлиб, ҳар биримиз қўлимиздан келганича ушбу ҳолатга тўғри ёндашсак, Иншааллоҳ! бу кунлар ўтиб кетади. Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали берилаётган маълумотлардан кўриб турибмизки, юртдошларимиз томонидан бир қанча хайриялар қилинмоқда. Кимдир шифокорларни озиқ-овқатидан хабар олаётган бўлса яна кимлардир дўконларда тиббий ниқобларни бепул тарқатмоқда. Хуллас, ҳар ким қўлидан келганча ҳаракат қилмоқда.
Ҳа, азизлар сизу-бизни динимиз бўлган ислом дини мусулмонларни мана шундай жипс ва бирдам бўлишга чорлайди. Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ушбу ҳадислари ёдимизга тушади. “Мўминлар ўзаро раҳму мурувватда, меҳру муҳаббатда бир жасад кабидирлар, агар унинг бир аъзоси оғриб қолса, қолган аъзолари ҳам бу оғриқни иситма ва бедорлик билан қарши олади” (Имом Муслим ривояти).
Динимизни бу ва бошқа кўрсатмаларига мувофиқ куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан хайрли ишга қўл урилди. Имом-хатиблар ва ноиб имомлар ҳамда мўмин мусулмонлар томонидан хатми қуръонлар ва асарларда келган зикр ва дуолар ўқилди ҳамда Аллоҳ йўлида бир қанча қурбонликлар қилиниб, бева-бечораларга эҳсонлар тарқатилди. Аллоҳ таоло бу қилинган хайри-эҳсон, зикр ва дуоларни Ўзи қабул қилиб, буларни сабабидан тез кунларда ушбу касалликни орамиздан кўтарсин. Омийн!

Авазбек Мўминов.
Андижон шахар

“Чинор”

жоме масжиди имом-хатиби