АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР

841

Андижон вилоятининг шаҳарлар, туманлардаги чегарадош бўлган маҳалла фуқаролари йиғинларида истиқомат қилиб келаётган аҳоли ва ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш бўйича тузилган алоҳида режага асосан Избоскан, Хўжаобод, Жалалқудуқ, Марҳамат, Булоқбоши, Қўрғонтепа, Пахтаобод туманлари, Хонобод, Қорасув шаҳарларида тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

18-19 апрел куни ана шундай тадбирлар Пахтаобод тумани ва Хонобод шаҳрида бўлиб ўтди. Тадбирларда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Турсунов, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д.Бадалов, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров, жойлардаги туман ҳокимлари ва мутасадди ташкилот ходимларидан иборат гуруҳ ижтимоий муҳофазага муҳтож, нотинч хонадон оилаларида бўлдилар.

Пахтаобод тумани Маданият ҚФЙ Гулдиёр МФЙдаги сухбатлар давомида Мамажонов Махмуджон ва Ёқубов Хомиджонларнинг хонадонида мавжуд ер майдонларига экиш учун помидор ва бошқа полиз экинлари кўчатлари олиб берилиб, муаммоларини ҳал этиш бўйича амалий ёрдам берилди. Бундан ташқари юқоридаги оила фарзандларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси Мовароуннаҳр нашриёти томонидан чоп қилинган китоблар, ўқув қуроллари ва ўйинчоқлар совға қилинди.

[su_custom_gallery source=”media: 947,948,949,950,951,952″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

18-апрел куни Пахтаобод тумандаги Мусиқа мактабида, 19-апрел куни Хонобод шаҳридаги Саноат компьютер технологиялари коллежларида аҳоли ва ёшлар билан ўтказилган мулоқотда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Турсунов,  вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д.Бадалов, вилоят бош имом хатиби Н.Холиқназаровлар иштирок этиб, йиғилганларга ёшларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, аёллар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, ўз жонига қасд қилиш ҳамда фуқароларни чет давлатларга ноқонуний чиқиб кетишининг олдини олиш бўйича сўзладилар. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда фуқаролар ўзларини қизиқтириб келаётган саволларга жавоб олдилар.

[su_custom_gallery source=”media: 953,954,955,956,957,958″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Ўзбекистон мусулмонлари идораснинг

Андижон вилоятидаги вакиллиги