Исломни ўрганиш мақсадида, уларнинг ниятини англамасдан турлик телеграм ва бошқа каналлар га аъзо бўлиб, натижада эътиқодга тегишли масалаларда иккиланиш ҳолатлари кўзга ташланиб қолди ва. Айниқса, кундалик намозлардан кейин ўқиладиган зикрлар тўғрисидаги ноўрин гаплар, иймон ва амал ҳақидаги мулоҳазалар, жума табриги мавзуси ва ҳоказо ҳолатларда одамлар ўртасида қарама-қарши фикрлар ўйғонишига сабаб бўлди. Карантин даврида эса, ушбу «даъватчилар» яна ҳам фаоллашиб, ҳанафий мазҳабини ниқоб қилиб олиб, гўёки Имоми Аъзам роҳматуллоҳи алайҳга ўзини эргашган қилиб кўрсатиб, аслида эса бемазҳабликни тарқатишга қаратилган ғояларни сингдиришга бўлган ҳаракатлар аввалгидан ҳам авж олди.
Халқимизда Исломни ўрганишга бўлган интилиш юқори бўлгани учун, бу масалада керакли маълумотлар билан қондириш мақсадида, ҳозирда, алҳамдулиллаҳ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият юритиб турган аҳли илмларимиз томонидан, ютуб, телеграм, фейсбук ва бошқа ахборот воситалари орқали етарли маълумотлар бериб бориш йўлга қўйилди.
Усмонов Абдуманнон
Пахтаобод туман бош имом хатиби