Бу зотнинг тўлиқ исми Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Иброҳим Абу Лайс ас-Самарқандий ал-Ҳанафийдир. Самарқантда таваллуд топгандир. Самарқанд ўзининг кўп олимлари билан машҳур бўлган, ҳамда Самарқанд аҳли илмни яхши кўрган. Бу маълумотлар Нажмиддин Умар ибн Муҳаммад Насафийни “ал Қандфий Уломаи Самарқанд” асарида келтирилган.

Абу Лайс Самарқандий бошланғич таълимни Самарқандда олган. Сўнг уломаларининг кўплиги билан машҳур бўлган Балхга кетади. Илмни мустаҳкамлаб Самарқандга қайтади. Абу Лайс нафақат Самарқантд ва Балх уломалари орасида илмий мавқегаэга, балки Ҳанафийуломаларинингорасидаҳамўзмавқегаэгадир.

Тафсир, фиқҳ, усул (дин асослари), ақида, хутбалар, зуҳд бўйича кўплаб асарлар яратган буюк аллома Самарқанд шайхулисломи бўлганлиги.У яшаган даврда юртимизда луғат, тафсир, ҳадис, фиқҳ илмлари ривожланган. Мана шундай илмий муҳитда яшаб ижод этган аллома самаралимеросқолдирган. Унинг “Баҳр ал-улум” (“Илмларуммони”), “Уюн ал-масойил” (“Масалаларсарчашмаси”), “Танбеҳул-ғофилин” (Ғофилларгатанбеҳлар”), “Бўстон ал-орифин” (“Орифлар бўстони”) кабиасарларибизгачаетибкелганванашрларбитилган.

Лақаблариданбири “ал-Фақиҳ” бўлиб, шу лақаб билан машҳур бўлди. Аллома фиқҳ илмида юксак мартабага эришган, ўззамонасида унга тенг келадиган олим топилмас эди. Фақиҳ сўзининголдида араб тилидаги “ал” артикли қўшилиб, уни “ал-Фақиҳ” дебаталиши ҳам шунга ишоратдир.Абу Лайснинг ўзи ҳам “ал-Фақиҳ” лақабини яхши кўрар эди. Чунки, ривоятларга қараганда, “Танбеҳул ғофилин” китобини ёзган маҳалларида бир кеча у кишининг тушларига Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам кириб, ёзган китобларини тутқазиб:” Ё Фақиҳ! Китобингни ол!” дейдилар. Уйғонганларида китобларида Пайғамбаримиз муборак қўлларини, изларини кўрадилар. Шундан кейин “Фақиҳ” деган номни яхши кўрар ва у туфайли кўп барокотларга ноил бўлади. Иккинчи унвони “Имомул-ҳуда”. Бу лақаб билан яна бир буюк аллома Абу Мансур ал -Мотуридий ҳам аталган.

Абу Лайснинг вафоти ҳақида ҳам муаррихлар турли саналарни кўрсатадилар. Довудий ўзининг “Табақот ал-Муфассирин” китобида 393-ҳижрий йилнинг жумод ал-охир ойининг сешанба 11-кечасида вафот этган, деган. “Жавоҳир ал-мўзиъа” асарида 373-сешанба кечасида, “Кашф аз-зунун” асарида 376, ёки 383, ёки 375-ҳижрий йилда вафот этган дейилади. Араб мероси тарихида 373, ёки 375, ёки 393 – ҳижрий вафот этган дейилган.Яъни, аллома 985 ва 1003-милодий йиллар орасида вафот этган. Манбаларда унинг оиласи ҳақида хеч нарса ёзиб қолдирилмаган. Абу-л-Лайс Самарқандий Самарқандда шайхул-ислом даражасига кўтарилган. Лекин унинг расман қози бўлгани ҳақидаги маълумот манбаларда кузатилмайди. У ўз даврида энг зарурий илм – фиқҳни эгаллагани боис, фатволар айтишга лойиқ бўлган ва унинг фатво ҳамда ҳикматли сўзлари кишилар орасида тарқалган. Жумладан, Салоҳиддин Ноҳий унинг фиқҳий асарлари матни тузилишига кўра ўз тадқиқотида алломани мадарасаларда мударрислик қилганини тахмин қилади. Шунингдек, Абу Лайс тафсирида ҳадислар, ривоятлар, қироатлар, луғавий манбаларга алоҳида аҳамият берилиши ҳам унинг мударрислик қилганини тасдиқлаши мумкин. Туғилган жойи Самарқанддир. “Баҳр ал – улум” тафсирининг кириш қисмида у шаҳар ҳақида шундай дейилади: “Араблар уни Сирон ҳам дейдилар. Сафд водийсининг жанубида жойлашган бу жой иқлими яхши ва катта шаҳардир”.

Бир шоир бу ер ҳақида шундай деган эди:

Инсонлар учун охиратда жаннат бордур, Бу дунёнинг жаннати Самарқанддур.

Бу шаҳар толиби илмлар маскани бўлган. Бу ерга уламо-ю-фуқаҳолар, тасаввуф аҳллари сафар қилар эдилар. Шунинг учун бу ербошқа юртлар ичида муҳим илмий ўрин эгаллаб турар эди, чунки АбуЛайс Самарқандий қаторида у кишининг олимлардан бўлган шерикларива дўстлари ҳам кўп эди.

 

Самадов Наврўзбек домла – “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус Ислом билим юрти ходими