Ислом ва иймон нури юртимизга балқ урган асрлардан бошлаб юртимиз истиқлолга эришган йилларгача Ислом дини уламолари , шариат ва тариқат Устозлари юртимизга гўзал исломий ахлоқ ва намунали , ҳурмат ва одобларни таълим бериб келишди. Уларнинг буюк хизматлари туфайли бизнинг ўлкаларда мусулмон инсонлар . Минг афсуслар бўлсинки , мустақиллик неъматининг сояси остида камида минг йилдан бери аждодларимиз ибодат қилиб келаётган ҳанафий мазҳабимизга ёт ва тескари бўлган, мазҳабни тан олмайдиган оқимлар юртимизда пайдо бўлиб , ўзларини бузуқ ғоясига кўпларни даъват қилиб , бир оила аъзоларни бир-бирига тескари қилишди, фарзандни отага , укани акага , қўшнини қўшнига , ҳатто бир масжид қавмини бошқа масжид қавмига қарши қилишга эришдилар ва кўп инсонларнинг ёстиғини қуритишга сабаб бўлдилар. Уларга эргашган ёшларимиз Сурия, Ироқ каби бегона юртларда илмсизлиги туфайли Аллохни розилигини топаман деб алдовлар таъсирида кафансиз,қабрсиз бекордан ўлиб кетишди.Хунук хотима топишди.Аёллари бева ва фарзандлари етим қолдилар. Улар гўёки динга ва исломга хизмат қилаяпмиз деб алдовларга ишониб ,ислом динига нисбатан нафрат – қўрқув уйготиб Қуръонни хор қилганлари сабабли ва мазҳаб бошимиз Имоми Аъзам (р.а.)га беодоблик қилганлар сабабли Аллоҳ уларни хор қилди ва юртимизни уларнинг фитнасидан озод қилди.Ҳозирги кунларда интернет ижтимоий тармоқлари орқали соф Ислом динимизни ақидаларини бузиб тўгри йўлдан адаштириш учун кенг кўламда таргибот ишлари кундан кунга кўпайиб бормоқда.Ота-оналаримиз,бутун жамоатчилик ҳушёрликни ошириб,фарзандларимизни бузгунчи ёт гоялар таъсирига тушиб қолмасликлари учун чет-эл,хорижий мамлакатлари тамонидан интернет орқали берилаётган ҳар қандай диний мавзудаги ахборот ва диний насиҳатлардан фарзандларимизни эҳтиёт қилайлик. Айниқса масжид имом-хатибларининг маслаҳат кўрсатмаларига қулоқ солмай ўзбошимчалик билан хорижий давлатларга диний таълим олиш учун қайсидир йўллар билан фарзандларини ўқишга юбораётганлар огоҳ бўлинг,эртага кеч бўлиши мумкин. Масжид имом-хатибларидан бемаслаҳат фарзандингизни хорижга диний таълим олиш учун жўнатмасликни маслаҳат берамиз. Ўзимизда соф диний илм олиш учун ҳамма шароит ва имкониятлар яратилган ва бу йўлда яна ишлар жадаллик билан давом эттирилаяпти.Бу ҳайрли ишларимизда Аллоҳнинг Ўзи бизларга мададкор бўлсин. Бизларга одоб ахлоқни, ихлос ва муҳаббатни таълим берган устозларимизга, юртимиз уламоларига минг ташуккурлар бўлсин деймиз. Ўтганларини руҳларини шод, ҳаётларини Аллоҳ соғ саломат қилсин.

Олтинкўл туманидаги “Далварзин” жоме масжиди имом- хатиби Искандарбек домла Ортиқов