ДЕҲҚОНЧИЛИКДА БАРАКА БОР

1049

Қадрли   юртдошлар!  Аллоҳ  таоло  ер  юзини  инсон  учун  обод  қилиб,

осмондан  барокот  сувларини  ѐғдириб,  шу  сув  орқали  дарахтлар,  ўт-ўлан  ва  барчанабототларни ўстириб, инсонлар ва ҳайвонларнинг ризқини бериб қўйди.  Қуръони каримнинг  кўплаб  оятларида  Аллоҳ  таоло  экинлар  ва  боғларни  мисол  қилибкелтирилган.

Бу ҳақида Аллоҳ таоло марҳамат қилиб шундай дейди:

َЯъни,  “У  осмондан  сизлар  учун  ундан  ичимлик  бўладиган  сувни  (ѐмғирни)ёғдирган  зотдир.  (Ҳайвонларингизни)  боқадиган  гиёҳлар  ҳам  ўша  сувдан (суғорилур).  У  сизлар  учун ўша  (сув)  билан  (турли)  экинларни,  зайтун,  хурмо,узум  ва  барча  меваларни  ундирур.  Албатта,  бунда  тафаккур  қиладиганкишилар учун аломат бордир”. (Наҳл сураси, 10-11 оятлар) Ризқу-рўзимизнинг  аксари  Ерда  етиштириладиган  нарсалардан  иборатдир.

Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: Яъни, Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивасаллам:  “Ризқни  ер  остидан  талаб  қилинглар”,  дедилар”.  (Байҳақий  ваТабароний ривоят қилган).

Дарҳақиқат,  дастурхонимиздан  деҳқонлар,  чорвадорлар  ва  боғбонлар

етиштирган нарсалар узулмайди. Биз эса барака сўраб истеъмол қилаверамиз.

Аллоҳ  таоло  инсонни   ердан  яратиб,  ер  юзини  ободлиги  учун  уни  ерга

қўйгандир: Яъни, “У сизлaрни  ердaн пaйдo қилиб,  сизлaрни уни  oбoд этувчи этди”. (Ҳудсураси, 61-оят) Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло одамзотнинг асли ер жинсидан яратилганиҳамда улар ер юзига уни обод қилиш учун қўйилгани хабари бериляпти.

Муҳтарам   юртдошлар  !  Аслида,  Аллоҳ  таоло  ерни  Ўзи  обод  қилиб  яратиббериб,обод  ҳолатда  сақлаш  ҳамда  янада  обод  қилишни  биздан  талаб  қилган.

Деҳқончилик  агар  Аллоҳ  буюрганидек  амалга  оширилса,  бу  –  Ер  юзини  энг  ободқилувчи касблардан саналади. Ислом дини деҳқончилик ва боғдорчилик ишларигакатта  эътибор  беради  ва  тарғиб  қилади.  Бу  ҳақида  Пайғамбаримиз  Муҳаммадсолаллоҳу алайҳи васалламдан жуда кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Жумладан: Яъни,  Анас  ибн  Молик  розияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилинади:  “Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васаллам:  “Қайси бир мусулмон бирорта дарахт ўтқазса ёкибирор  экин  экса  ва  ундан  бирорта  қуш  ёки  инсон  ёки  ҳайвон  тановул  қилса,  у

сабабли унга садақа (савоби) бўлади” – дедилар”. Имом Бухорий ривоят қилган. Яна бир ҳадисда шундай дейилган:

Яъни,  Жобир  розияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилинади:  “Расулуллоҳ  соллаллоҳуалайҳи васаллам: “Ким бирор ўлик ерни тирилтирса, яъни обод этса, унга шундаажр бордир. Шунингдек, ундан бирор жонзот еган нарсада унга садақа  (савоби)бордир”, дедилар”. Доримий ривоят қилган.

Бошқа бир ҳадисда қуйидагича марҳамат қилинган: Яъни,  Жобир  розияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилинади:  Албатта  Расулуллоҳсоллаллоҳу  алайҳи  васаллам:  “Ким  Аллоҳга  ишониб,  савоб  умид  қилган  ҳолда

қаровсиз  ерни  обод  қилса,  унга  ёрдам  ва  барака  бериш  Аллоҳга  лозим  бўлди”, деди”.  Байҳақий  ва  Табаронийлар  ривоят  қилган.  (Аллоҳга  лозим  бўлди  дегани –мазкур бандага Аллоҳнинг фазл-карами бўлди деганидир) Ушбу  ҳадисда  зикр  қилинган  Аллоҳ  таолонинг  ваъдасига  етишиш  учундеҳқонлар  қилаѐтган  ишларни  ибодат  деб  қилишлари  лозимдир.  Ҳалол  покизабўлса,  ҳалол  покиза  йўллар  билан  меҳнат  қилса,  иншоаллоҳ,  зироатига  баракакириб, албатта мўл-кўл ҳосилга эга бўлади. Бахор фасли бўлганлиги учун таморқаларимизга экинлар экиб, баракасини Аллоҳ таолодан сўраб харакат қилишимиз лозим. Аллоҳ Таоло юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо ва дехқончиликларимизга барака берсин.

Валижон Сидиқбоев

Андижон шахар бош имом хатиби