БАРАКА ҚАЕРДА?

1029

1. “Таомни биргаликда ейишда барака бор”. (Ибн Можа).
2. “Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади”.
(Ибн Можа)
3. “Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг”. (Имом Термизий ривояти)
4. “Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор”. (Имом Табароний ривояти)
5. “Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради”. (Шуйба ривояти)
6. “Қайноқ овқатда барака бўлмайди”. (Имом Дайламий ривояти)
7. “Асалда барака ва шифо бор”. (Танбеҳул ғофилин)
8. “Сиркада, сутда, хурмода барака бор”. (Ибн Можа ривояти)
9. “Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди”. (Имом Аҳмад ривояти)
10. “Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади”. (Имом Муслим ривояти)
11. “Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади”. (Имом Бухорий ривояти)
12. “Барака буюкларингизда”. (Рафоъий ривояти)
13. “Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир”. (Ибни Асокир ривояти)
14. “Қиз бола баракотлидир”. (Имом Дайламий ривояти)
15. “Боласиз уй баракасиздир” (Абушайх)
16. “Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин”. (Ҳаротий)
17. “Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради”. (Имом Термизий ривояти)
18. “Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади”. (Имом Доримий ривояти)
19. “Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади”. (Нисобул ахбор)
20. “Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади”. (Баззор ривояти)
21. “Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади”. (Имом Дайламий ривояти)
22. “Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади”. (Ислом ахлоқи)
23. “Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади”. (Имом Дайламий ривояти)
24. “Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади”. (Имоду ислом)
25. “Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади”. (Кутуби Ситта)
26. “Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор”. (Ибн Можа ривояти)
27. “Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади”. (Имом Дайламий ривояти)
28. “Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди”. (Имом Дайламий ривояти)
29. “Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади”. (Имом Байҳақий ривояти)

Азизов Муродилжон

Шахрихон туман

“Понсод” махалла масжиди имоми

Манба: “Ризқ ҳақида рисола”