Ҳамдардлик билдирамиз

1556

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги ва вилоятда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар Россия Федерациясининг Томск вилояти Асино туманидаги ёғоч уйда юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 10 нафар фуқароларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.
Фожиада ҳалок бўлганларнинг ҳақларига дуолар қилиш, мағфират сўраш ва яқинларига тасалли бериш инсоний бурчимиздир. Инсон қачон, қаерда ва қандай ҳолатда вафот этишини билмайди. Динимизда бирор фожиа билан вафот этган мўминнинг даражаси юқори бўлиши айтилган. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларининг бирида киши сувга ғарқ бўлиб, ўтда куйиб, том остида қолиб вафот этса, шаҳидлик мақомини топиши таъкидланган.
Ҳалол меҳнат қилиб, аҳли оила нафақаси йўлида ҳалок бўлган ушбу йигитларимизнинг охиратлари обод бўлишини Ҳақ таолодан сўраймиз.
Мазкур ёнғинда вафот этган юртдошлармизнинг ҳақларига дуо қилиб, Аллоҳ таолодан уларнинг солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини, гуноҳларини мағфират этишини, ортларида қолган аҳли байти ва фарзандларига сабру жамил ато этишлигини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги