КӮРИНМАС АРҚОН

1760

Бир камбағал деҳқон тўплаган пулларига эшак сотиб олади. Уни боғлаб қўяй деса арқон топа олмайди. Қўшнисининг эшигини таққилатади. Қўшни чиқиб:
-Менда ҳам арқон йўқ эди. Бироқ бир маслаҳат бераман, деди.
-Майли, айтинг.
-Эшагингизни бўйнидан қўлингизни ўтказиб боғлагандек ҳаракат қилинг. Шунда у ҳеч қаерга силжимайди. Деҳқон қўшни айтгандек қилди. Эртасига чиқиб қараса эшак жойида турган эмиш. Уни миниб, ишига бормоқчи эди. Эшакни жойидан бир қадам ҳам силжита олмади. Қанча ҳаракат қилди, лекин фойдаси бўлмади. Яна қўшнисини ёрдамга чорлади. Қўшнига бўлган ишларни айтиб берди. Қўшни деди:
-Боғлаган арқонингни ечдингми?
-Нима боғлабманки уни ечсам. У ерда ҳеч нарса йўқ-ку боғланган?!
-Сенингча йўқ. Аммо у бор деб ўйламоқда. Деҳқон бориб кўринмас арқонни ечган эди, эшак юра бошлади.

Ибрат ва хулоса:

Одамлар одатларига шундай кўринмас арқон билан боғлангандир. Агар инсон чин дилдан, астойдил хоҳлаб ҳаракат қилса ҳар қандай ҳунук одатларидан ҳам халос бӯлиши мумкин. Тақдирингиз ӯз қӯлингизда!

Лутфулло домла Жахонгиров,
Ҳӯжаобод тумани “Эркабой девона” жоме масжиди имом-хатиби