Энди Paynet орқали маблағингизни вақф қилиш имкони яратилди

1002

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан бугунги кунда кўплаб хайрли акция ва лойҳалар йўлга қўйилмоқда.

Ушбу лойиҳаларни амалга оширишда саҳоватпеша ватандошларимизнинг кўмаги алоҳида аҳамият касб этмоқда. Юртдошларимиздан келиб турли тўлов усуллари орқали келиб тушаётган эҳсонлар ўз ҳақдорларига етказилмоқда.

8 мингдан ортиқ кузатувчиларга эга бўлган “Вақф” хайрия жамоат фондини қўллаб-қувватловчиларнинг Телеграм мессенджеридаги @vaqfuz канали ва @vaqfuzguruhi гуруҳларида билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда Фонд томонидан яна бир оммалашган тўлов усули орқали тўдаш имконияти яратилди.

Paynet тизими орқали эндиликда тўлаш қулай бўлади. Ўзингизга яқин жойда жойлашган Paynet шохобчаси орқали маблағингизни вақф қилишингиз, закотни тўлашингиз, хайрия акцияларига маблағ ўтказишингиз мумкин бўлади.

Вақф” хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати