Лавозим тайинловлар амалга оширилди

903

Жорий йилнинг 26-27 февраль кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги вилоятда фаолият кўрсатаётган бир қатор масжидларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруқлари асосида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Унга кўра Артиков Рахманжон Акбаралиевич – Андижон шаҳридаги “Уйғур” жоме масжидига имом-хатиб вазифасига;
“Уйғур” жоме масжиди собиқ имом-хатиби Кабилжонов Мухаммад амин Кахрамон ўғли – Олтинкўл туманидаги “Миробод” жоме масжидига имом-хатиб вазифасига;
“Миробод” жоме масжиди собиқ имом-хатиби Джумабаев Яхёбек Газибекович – Олтинкўл туманидаги “Жалабек ота” жоме масжидига имом-ноиби вазифасига;
Хамидов Рустам Баходирович – Балиқчи туманидаги “Оқ қўрғон” жоме масжидига имом-хатиб вазифасига;
Эргашев Абдулмажид Сайфуддин ўғли – Андижон шаҳридаги “Чинор” жоме масжидига имом-ноиби вазифасига;
Тухтабоев Улуғбек Мухтарович – Избоскан туманидаги “Катта” жоме масжидига имом-хатиб вазифасига;
Акрамов Ойбек Шаробидинович – Балиқчи туманидаги “Махаммадсоли” жоме масжидига имом-хатиб вазифасига ишга тайинландилар.

ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги

Кадрлар ва ташкилий масалалар

бўйича мутахассиси Қ.Бегматов