Имом-хатилар видео-семинари

990

Жорий йилнинг 4-декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият кўрсатаётган Республикамизнинг барча масжид имом-хатиблари, диний таълим муассасалари раҳбар ходимлари иштирокида “Вақф: моҳияти ва ижтимоий аҳамияти” мавзусида видео-семинар йиғилиши ўтказилди.

Семинар йиғилиши Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари раислигида бўлиб ўтди.

Семинар йиғилишда нотиқлар томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондининг иш фаолияти, келгусидаги режалари ва Вақф фондининг моҳияти ва ижтимоий аҳамияти масалалар кенг муҳокама қилинди.

Шунингдек, йиғилишда Муфтий ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолияти, унинг мақсадлари, юртимиздаги тинчлик хотиржамликни қадрига етишлик, хозирги кунда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар, Вақф хайрия жамоат фондининг янада ривожлантиришлик борасида имом-хатиблар олдида турган долзарб вазифалар ҳақида кенг тушунчалар берди.

[su_custom_gallery source=”media: 4283,4287,4282,4284,4285,4286″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Нуруллоҳ Қодиров,

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги ходими