Меҳр оқибат йўқолмасин

1097

Доно халқимиз азал-азалдан бир-бирларига меҳр оқибатлик халқ ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ўз фарзандларига бераётган тарбия шарчашмасининг илк сувиданоқ меҳр-оқибат, бир-бирларига яхшилик қилиш каби эзгу амаллар билан тарбияни сингдиришади.

Шу боис ҳам қалбида иймони бор одам борки умри давомида эзгу ишларни қилиб, бир-бирларига қўлидан келганича яхшиликлар қилиб яшашга харакат қилади.

Жамиятимизда шундай инсонлар борки, биз уларни кўрганимизда янада кўнгилларимиз кўтарилади. Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигига такрор-такрор иймон келтирамиз. Улар доимо ўзгалар ғамхўрлигию-ширин сўзларига муҳтож инсонлардир.

Шу кунларда юртимиз бўйлаб 3-декабрь Халқаро ногиронлар куни доирасида кўплаб хайрли тадбирлар ўтказилмоқда.

Бу борада вилоятимизда фаолият кўрсатаётган имом-хатибларимиз ҳам қўлларидан келгунича имконияти чекланган инсонлар холидан хабар олишлик, уларнинг кўнгилларини кўтаришлик, уларнинг қувончига шерик бўлишлик асносида уларнинг хонадонларидан хабар олмоқдалар.

Зеро Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримнинг Моида сураси, 2-оятида “Яхшилик ва тақво йўлида бир-бирларингизга ёрдам берингиз!” деб марҳамат қилган.

[su_custom_gallery source=”media: 4267,4268,4269,4270,4271,4272,4266,4264,4265,4262,4263″ limit=”11″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Шунинг учун ҳам ҳар бир инсон борки яхшилик қилишга интилиб яшаши керак.

 

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги ходими Н.Қодиров