Ўзбекистон вакиллари Остонада ўтадиган йирик анжуманда иштирок этади

923

Жорий йилнинг 10-11 октябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида Жаҳон ва анаънавий динлар етакчиларининг VI съезди бўлиб ўтади. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси делегациясининг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу анжуман бугунги кунда динлараро ҳамкорлик масалалари борасида музокара ўтказиш учун йирик минбар ҳисобланади. Жорий йилда ушбу тадбирда иштирок этиш учун дунёнинг 42 мамлакатидан 80 дан ортиқ делегация вакиллари ташриф буюришлари кутилмоқда.

Kazakh-tv.kz нашрининг хабар беришича, жаҳоннинг таниқли давлат ва жамоат арбоблари ушбу анжуман доирасида замонавий тартиботнинг муаммолари ва чақириқларига ечим топишга умид билдирганлар.

Олтинчи марта ўтказилаётган анжуман “Дин етакчилари хавфсиз дунё учун” шиори остида ўтказилади.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг берган маълумотларига кўра, анжуманда Сербия президенти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти раиси, ЕХҲТ раҳбарлари иштирок этадилар. Бундан ташқари Ўзбекистон, Сингапур, Вьетнам каби давлатлар вакиллари биринчи марта иштирок этишлари айтилган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Манба: muslim.uz