“Энг маърифатли имом” танловининг шаҳар ва туман босқичи

1045

Ҳаммаларимизга маълумки ҳар йили анъанавий тарзда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият кўрсатиб келаётган имом-хатиблар ўртасида “Йил имоми” кўрик танлови кўтаринки руҳда ўтказилиб келинар эди. Жорий  йилдан эътиборан эса Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 01А/092-сонли буйруғига асосан “Йил имоми” кўрик танлови “Энг маърифатли имом” номига ўзгартирилди ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг кўрсатмаси берилди

Ушбулардан келиб чиқиб шу кунларда, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги томонидан вилоятда фаолият кўрсатиб келаётган масжид имом-хатиблари ва имом-ноиблари ўртасида “Энг маърифатли имом” кўрик танловининг шаҳар-туман босқичлари ўтказиш бошланди.

Бугун Андижон вилоятининг Асака ва Балиқчи туманларида мазкур танловларнинг шаҳар-туман босқичларини кўтаринки руҳда ташкил қилинди ва ўтказилди.

Танловнинг ўтказишдан мақсад эса – бугунги тараққиёт талабларига жавоб берадиган, кучли илмий салоҳиятга эга, ташаббускор, илғор фикрли, замонавий ахборот технологияларидан етарлича фойдалана оладиган ва кенг халқ оммасига ўз фикрини етказиш қобилиятига эга бўлган энг иқтидорли, фаол имом-хатибларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш иборат.

Танловда масжидларда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар ва имом ноиблари иштирок этишди.

[su_custom_gallery source=”media: 3949,3950,3951,3952,3948,3947″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Танлов шартларига кўра иштирокчилар тўрт йўналиш бўйича ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланадилар.

Кўрик танловни кўтаринки руҳда, адолатли ташкил этишлик мақсадида ЎМИнинг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров бошчилигидаги вакиллик ходимлари ва “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус Ислом билим юрти мударрислари жалб қилинди.

“Энг маърифатли имом” кўрик танловининг дастлабки босқичини  Асака ва Балиқчи туманлари бошлаб берган бўлса. Мазкур туман иштирокчиларининг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди ҳамда якуний натижаларга кўра ғолиблар эълон қилинди. Эртага мазкур танловнинг Андижон, Марҳамат, Олтинкўл ва Хўжаобод туманларида бўлиб ўтади.

Танлов уч босқичда ўтказилади: туман-шаҳар, вилоят ва Республика босқичлари.

Ғолибларга эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги

Ахборот таҳлили ва назорати

мутаҳассиси Нуруллоҳ Қодиров