Экканингни ўрасан

939

1920 йил Англияда тиббиёт вакиллари уюшмаси кейинги шифокор битирувчилар учун тадбир ташкил қилди. Унга ўша пайтдаги Британия Бош Вазири ҳам қатнашди. Тадбир асносида тиббиёт раиси янги битирувчиларга керакли тавсияларини айтишга киришди. Раис уларга қуйидагиларни айтиб берди:

«Бўронли кеча… Тун ярмида бир ёши катта онахон эшигимни таққиллатиб қолди.

– Укол қилиш керак, ҳой доктор. Болам касал. Унинг аҳволи жуда оғир. Илтимос, нима қилиб бўлса ҳам уни қутқариб қолинг», дер эди.

Ташқарида қаттиқ шамол туриб, изғирин совуқ, ёмғир ҳам шаррос қуяётган эди. Шунга қарамай, ўйланмай, унинг уйи томон шошилдим. У Лондон шаҳрининг олис томонида турар экан. Қийинчилик билан унинг уйига етиб бордик. Уй кичкина. Унинг бир четида бир бола оғриқ шиддатидан инграб ётар эди. Мен болага керакли муолажани қилдим. Онахон менга бир ҳамён узатди. Уни олишдан бош тортдим. Ҳақ олмасликни айтиб, узр йўлладим. Чунки мен унга инсонийлик юзасидан ёрдам кўрсатгандим. Болага шифо тиладим. Бола дарддан халос бўлди.

У гапини давом эттириб: мана шу тиббиёт ва шифокорлик машаққатидир, деди. Тўғри, бу машаққат. Лекин, машаққатдан кўра роҳатга яқинроқ. Раис гапини тугатмай туриб Бош Вазир ўрнидан сакраб турди ва минбар томон яқинлашди. У йўл-йўлакай айтар эди: жанобим раис! Изн беринг, қўлингизни ўпай! Йигирма йилдан буён сизни излайман. Ўша, ҳозир сиз айтаётган бола менман…

Оҳ! Онажонимни руҳи шод бўладиган бўлди. Охирги васияти сизни топишим, қийналганимизда бизга ёрдам қўлини чўзганингиз, ҳаётимни қутқариб қолганингиз учун тақдирлаш эди.

   Ўша камбағал бола кейинчалик Англия Бош Вазири бўлган. Девид Ллойд Жорж 1916-1922 йил. Ўша вақтлар биринчи жаҳон уриши вақтлари эди. У юртни олмонлардан халос қилишда катта жасорат кўрсатган.

Қилган яхшилигинг эсдан чиқмайди!!!

«Етти Чинор» жоме масжиди

ноиби-имоми Муҳаммадқуддус Абдухалимов