Трастбанк Ислом корпорацияси билан келишувга эришди

915

Жорий йилнинг 9 июль куни Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи Трастбанк банки вакиллари Саудия Арабистонига ташриф буюрди. Бу ҳақда regnum.ru хабар берди.

Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ва Трастбанк молиялаштириш бўйича линияни тақдим этиш тўғрисида келишувни имзолади. Ушбу келишув кичик бизнес ва тадбиркорликни технологияларни жалб этган ҳолда қўллаб-қувватлашни кўзда тутади. Ушбу лойиҳа Шариат нормалари асосида молиялаштиришни талаб этади.

Аввалроқ, “Агробанк” Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги шартномани имзолаган эди.

ЎМИ Матбуот хизмати