Тарғибот тадбирлари

1087

Қурьони каримда: ”Дарҳақиқат,(Биз)Одам фарзандларини (азиз ва)мукаррам қилдик…” (Исро сураси 70-оят).

         Бу ояти каримада Аллоҳ инсоннинг нақадар улуғ бир мавжудот эканига гувоҳлик беради. Кейинги пайтларда юртимизнинг айрим жойларида ўз жонига қасд қилиб, турли воситалар ёрдамида дунёдан фожиали равишда ўтаётган эркаклар ва аёллар, ҳаттоки навқирон ёшлар борлиги кишини ранжитади. Бундай иллатларга қарши курашиш эса замоннинг ўзи тақозо қилмоқда.

         Куни кеча анашундай тадбирлардан бири Андижон вилояти Олтинкўл тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 48-умумий ўрта таълим мактабида мактаб жамоаси, маҳалла нуронийлари ва фаоллари иштирокида “Ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш”га қаратилган маънавий-маърифий учрашув ташкил қилинди.

         Ташкил қилинган ушбу тадбирда Олтинкўл тумани бош имом-хатиби Муҳаммадюсуф домла Тўрақулов ҳам иштирок этиб, барча йиғилганларга “Инсон азиз ва мукаррам зот”,“Ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ” эканлиги тўғрисида маъруза қилди. Учрашув давомида йиғилганларга инсон умрини ғанимат билишлиги уни фойдали, ўзгаларга манфаати тегадиган ишларга сарф қилмоқлиги тўғрисида Қуръони карим оятлари ва Ҳадиси шарифлардан мисоллар келтириб, кенг тушунчалар берди.

[su_custom_gallery source=”media: 2271,2272,2273″ limit=”3″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Вилоятимиз бўйлаб манашундай тадбирлар яна давом этмоқда

ЎМИ Андижон вилоят вакиллиги

ходими Нурилло Қодиров

10.01.2018 йил