Ҳашар – элга ярашар

1176

Поклик ва ободлик кўнгилдан бошланади. Поклик ва озодалик инсоннинг қон-қонига сингиб кетган эзгу амал, хайрли ишларидан ҳисобланади. Шу боис ҳам вилоятимиз аҳолиси орасида халқимизнинг асрий анъаналаридан ҳисобланган байрам ва шодиёналар олдидан ҳашар ва ободонлаштириш ишларини ўтказиш анъана тусига айланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият кўрсатаётган вилоят вакиллиги, масжидлар, муқаддас қадамжолар, қабристон ва зиёратгоҳлар ҳамда “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган “2017 йил Қурбон ҳайити муносабати билан амалга ошириладиган тадбирлар режаси” ва ЎМИнинг  2017 йил 15-август кунги 01А/047-сонли Буйруғига асосан Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами ва муборак Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш ва кўтаринки руҳда ўтказиш, ибодат қилувчилар учун зарур шарт-шароитлар ташкил қилиш мақсадида жорий йилнинг 19-20 август кунлари ободонлаштириш ишларини амалга ошириш юзасидан оммавий ҳашарлар эълон қилиниб, ҳашарлар юқори даражада ўтказилди.

Жумладан, масжидлар, муқаддас қадамжолар, қабристон ва зиёратгоҳлар ҳамда мадрасанинг кириш қисми, олд айвон ва ховли майдонлари, хонақоҳ ва тахоратхоналарида санитар тозалов ва ободонлаштиришлар ўтказилди. Ушбу ҳашарларга масжидларнинг барча ходимлари ва ҳайъат аъзолари фаол иштирок этдилар. Масжидлардаги 6минг тупдан ортиқ дов-дарахтларга шакл берилди, дарахтлар ва 450минг метрдан ортиқ бўлган йўлак четлари ҳамда бетон тўсиқлар охланди. Барча мавжуд Ариқлар, экинзорлар бегона ўтлардан ва чиқиндилардан тозаланди. Масжидларнинг ёнғин хавфсизлиги холатлари соҳа мутаҳассислари билан ҳамкорликда алоҳида ўрганилиб, ҳар бир масжиднинг ёнғин хавфсизлиги бурчаги ва эвакуация чизмалари мавжудлигига, масжиднинг чердаклари, ўт ўчириш асбобларига (огнетушитель) алоҳида эътибор қаратилди. Масжидлардаги электр тармоқлари ва электр симлари ҳамда газ тармоқлари назоратдан ўтказилди. Масжидларда овоз кучайтиргичлар ҳам тўлиқ текшириб чиқилиб, Ҳайит намозига тайёр ҳолатга келтирилди.

Барча масжидларда хавфсизлик чора-тадбирлари кўрилди. Назорат камераларининг ишлаш холатлари текшириб чиқилди. Масжиднинг масъул ходимларидан иборат бўлган камида 2 кишилик кундузги ва тунги навбатчиликлар жадвали тасдиқланди.

 [su_custom_gallery source=”media: 1605,1606,1607,1608,1609,1610,1611,1612,1613″ limit=”9″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Андижон вилоят вакиллиги ходими

Нурилло Қодиров