Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими ташаббуси билан Андижон вилоятида фаолият юритаётган отинойилар иштирокида «Заковат» интеллектуал беллашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда Вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов иштирок этиб, бу каби маърифий тадбирлар хотин-қизларнинг билим ва тафаккурини янада юксалтириш, уларнинг жамият ва оиладаги маънавий-маърифий фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади ҳамда иштирокчиларга муваффақият тилади.
«Илм — зиё, тафаккур — камолот сари йўл!» шиори остида ўтказилган беллашувда иштирокчилар тарих, маърифат, миллий ва диний қадриятлар, ижтимоий ҳаёт ҳамда мантиқий фикрлашга оид саволлар орқали ўз билим ва тафаккурларини синовдан ўтказдилар.
Қизғин баҳс-мунозаралар ва дўстона руҳда кечган беллашув отинойиларнинг билимларини янада мустаҳкамлаш, дунёқарашини кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилди.
Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.












