АКСИРИШ НЕЪМАТИ

811

Мутахассисларнинг эътироф этишича, аксириш билан вужудимизда қуйидаги жараёнлар юз берар экан:

 – Мия ва юрак томирлари кенгаяди;

– Кўз ёши каналлари очилади;

– Оддий нафас олиш билан сақланиб қолган ўлик ҳаво чиқиб кетади;

– Юрак миллисониялар ичида тўхтаб, яна ишга тушади (яъни дам олади);

– Вужуддаги баъзи зарарли токсинлар ташқарига чиқиб кетади.

Кўпчилигимиз жамоат жойларида уялиб, тортинибми келган аксани ортга қайтаришга уринамиз. Ваҳоланки, аксириш қанчалик фойдали бўлса, уни қайтариб қолишнинг зарарлари ҳам оз эмас. Масалан, киши бир лаҳзада инфаркт бўлиб қолиши ёки вена қон томирлари ва ўпкаси кучли босимдан ёрилиши ё бўлмаса, мия томирларида тиқин юзага келиши оқибатида фалаж (инсульт) бўлиб қолиши мумкин. Демак, аксиришни қайтаришга ҳожат йўқ, фақат одобларига амал қилсак, кифоя.

Аксириш асносида кўзларнинг юмилиши ҳам биз учун катта неъматдир. Агар юмилмаганида, косасидан чиқарди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Акса уриш Аллоҳ таолодан, эснаш эса шайтондандир. Шунинг учун, қачон бирортангиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин! Агар (эснаган пайтда): “оҳ, оҳ” деса, шайтон унинг ичида кулади. Аллоҳ таоло акса уришни яхши кўради, эснашни ёмон кўради”, дедилар”

(Имом Термизий ривояти)

Муҳаммаджон домла Умаров

Шахрихон тумани Якка-тут масжиди имом хатиби