ОШИҚ ҚАЛБЛАР УЧУН  

459

     Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хақида биз билган ва билмаган маълумотлар.

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида набий эдилар.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларда бирор фаҳш иш етмаган.

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У Зотдан аввал бирор киши бундай ном билан номланмаган .

4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси оч қоринга ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонганлар. Аллоҳ у Зотни таомлантириб қўяр эди.

5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олд томонни қандай кўрсалар орқа томонни ҳам шундай кўрар эдилар.

6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кундузи қандай кўрсалар қоронғу кечада ҳам худди шундай кўрар эдилар. 

7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди.

8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.

9. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор марта ҳам эснамаганлар.

10. Расулуллоҳ ва бошқа пайғамбар алайҳимус саломлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.

11. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг терлари  мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.

12. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соялари бўлмаган. 

13. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган.

14. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бирор марта бурга ва ҳашорат чақиб азият бермаган.

15. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минган улов тезак ташламаган,  бавл қилмаган.

16. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган.

17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.

19. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у Зотга уммат бўлар эдилар.

20. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига у Зотни исмлари билан чақириш ҳаром қилинган(Нур–63). (давоми бор) 

Мансуржон домла Рахимов 

Андижон вилояти Хонобод шаҳар бош имом хатиби

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Muslimun.uz

https://taplink.cc/muslimun.uz

@muslimunuzportal

@andijonhanafiylari