Иброҳим ибн Маъқил Насафийнинг тўлиқ исмлари ва насаблари : У киши Имом, Ҳофиз, Қозий фақийҳ, Абу Исъҳоқ Иброҳим ибн Маъқил ибн ал-Ҳажжож ибн Ходдас Ибн Ходийж ан-Насафий ас-Санжанийдир. У киши борасида ёзилган барча асарларда у кишининг туғилган санаси борасида бирор тўхтамга келинмаган. Лекин барча асарларда у кишининг ҳижрий 295-йилнинг Зул-Ҳижжа ойида вафот қилганлиги ҳақида маълумотлар келтирилган.
У кишининг кунялари: Кўп асарларда у кишининг кунялари Абу Исъҳоқ эканлигига ижмў қилинган. Аммо бу асарларда у кишининг исми Исъҳоқ эканлигига таваққуф қилинмаган. У кишининг таниқли бўлган ўғли эса Саид исмли эканлиги келган, ва отасидан ҳадислар ривоят қилган.
Иброҳим ибн Маъқил Насафий Насаф шаҳрига нисбат беришик билан танилган. Шунингдек, Санжан шаҳрига нисбат бериш билан Санжаний номи билан ҳам таниқли бўлган. Насаф бу Самарқанд ва Жайҳун орасидаги катта шаҳардир. Ушбу шаҳар яна Нахшаб деб ҳам номланади. Ушбу шаҳарда кўп қишлоқлар бор. Шу қишлоқларнинг бирининг номи эса Санжандир. Иброҳим ибн Маъқил ушбу қишлоққа нисбат бериб ҳам ном чиқарган. Аммо Насафий номи Санжаний номидан кўра кўпроқ ишлатилган. Буни эса у борасида ёзилган асарлардан билиб олсак ҳам бўлади. Бу асарларда у тарафдан келган ҳадисларга уламолар Насафий ривоят қилган дейишлик билан чекланганлар ва Насафий номи Санжаний номидан кўра кўпроқ ишлатилган. Имом Хаттобий, Қози Иёз, Абу Али Жайёний, ибн ал-Мулқин, ибн Ҳажар ва бошқа кўп уламолар ҳам Насафийдан номидан кенг фойдаланишган. Ўсиб-улғайган қишлоғи Санжонга ҳам нисбат берган олимлар ҳам бор. Улардан ас-Самъоний, Яқут ал-Ҳамавий, ибн ал-Аммод ва бошқа уламоларни келтирсак бўлади.
Уламоларнинг Иброҳим ибн Маъқил ҳақида фикрлари:
Уламолар ушбу имомни сифатларини айтишганда юқори даражаларга кўтариб улуғлашади.
Хусусан, Абу Яъло ал-Холилий у кишини мақтаб айтадики: Ҳофиз ишончли бўлган. Ва ушбу сифатларни Имом Бухорийдан олган.
Ва Абу Саъд ас-Самъоний айтади: Иброҳим ибн Маъқил аҳли-сунна ва ҳадис соҳилларининг улуғ кишиларидан, ишончли кишиларидан ва энг фазилатли кишиларидан бири эди.
Абу ал-Аббос Жаъфар «Насаф тарихи» китобида айтади: Иброҳим ибн Маъқил фақиҳ, ҳофиз, уламолар ихтилофларини ечувчи, иффатли эди.
Аз-Заҳабий ҳам у кишини «Ас-Сир» китобида сифатлаб: фақиҳ, ҳофиз, имом ва қози деб таърифлайди.
Ушбу киши ҳақида шундай улуғ зотлар мақтавлар яхши гаплар айтган эканлар. Биз ҳам шу улуғ зотларнинг авлодларимиз. Ҳозирги ёшлар ҳам шундай даражаларга эриша олиш имкониятлари бор. Бунга эса шарт-шароитлар мужассам. Шундай экан ҳозирда барча эътиборни илм олишликка қаратиш лозим. Зеро, биздан ҳам келажак авлодларга буюк меърослар қолсин.
ЎМИ Андижон вилояти вакили ўринбосари М.Мўминов