ЎТГАНЛАР ХОТИРАСИ АБАДИЙ

1146

9 Май Хотира ва Қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида, кенг нишонланишини таъминлаш барча давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотларининг, идора ва корхоналарнинг, биринчи галдаги вазифаси, барча Ўзбекистон фуқароларининг виждон иши ва анъанавий бурчидир.

Ўтганларни эслаш, уларнинг ҳақларига Қуръон тиловат қилиш, қабрларини зиёрат қилиш ва уларнинг ҳақларига дуолар қилиш барчамизнинг инсоний бурчимиздир. Муқаддас динимиз таълимотларида ўтганларни хотирлашга алоҳида эътибор берилади.

Шундан келиб чиқиб 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Андижон шаҳар Нуроний ва Маҳалла жамғармалари ва шаҳар бош имомхатиби Сидиқбоев Валижонлар Андижон шаҳар марказидаги Хотира майдонида бўлиб, ўтганларни хотирлаб Қуръон ўқиб уларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилдилар.

[su_custom_gallery source=”media: 1016,1017,1018,1019″ limit=”4″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Шундан сўнг Андижон шаҳридаги қабристонларни айланиб, ободонлаштириш ишлари билан танишиб, яна бир бора ўтганлар ҳақларига дуолар қилдилар.

ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги