Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Каломи Қадимда шундай деган:
يُرِيدُونَ لِيُطْفِؤُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ
Яъни: “Оғизлари билан Аллоҳнинг нурини ўчирмоқчи бўлурлар. Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини тугал этгувчидир”.
Аллоҳнинг душманлари қандай қабиҳликлар қилмасин, Унинг дини ғолиб, Ҳабиби эса азиз ва мукаррамлигича қолаверади! Чунки Ислом дини Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Ўзи рози бўлган дин. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эса бутун пайғамбарларнинг сарваридир.
У зотнинг қадри ҳеч қачон оёқ ости бўлмагай. Мана, у зотга (саллаллоҳу алайҳи васаллам) туғилган пайтларидаги икромни кўринг:
وقال الحافظ أبو بكر البيهقي: عن عثمان بن أبي العاص قال:
حدثتني أمي أنها شهدت ولادة آمنة بنت وهب رسول الله ﷺ ليلة ولدته، قالت: فما شيء أنظره في البيت إلا نور، وإني أنظر إلى النجوم تدنو حتى إني لأقول ليقعن علي.
Ҳофиз Абу Бакр Байҳақий Усмон ибн Абу Осдан ривоят қилади:
“Онам менга Ваҳбнинг қизи Оминанинг кўзи ёришиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган кечада ҳозир бўлганини айтиб шундай деган эди:
“Уй ичидаги нимаики нарсага қарамай, фақат нур зоҳир бўлар эди. Кейин юлдузларга қарадим – улар шу қадар яқинлашган эдики, ҳатто устимга қулаб тушармикин, деб юборганман”.
وذكر القاضي عياض عن الشفاء أم عبد الرحمن بن عوف، أنها كانت قابلته، وأنها أخبرت به حين سقط على يديها واستهل، سمعت قائلا يقول: يرحمك الله، وإنه سطع منه نور رؤيت منه قصور الروم.
Қози Иёз ривоятига кўра Абдураҳмон ибн Авфнинг онаси Шифо доялик қилган. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам туғилишлари биланоқ хабар берган аёл ҳам шу эди. У айтади:
“Қўлимга олишим билан акса урди. Мен шунда “Ярҳамакаллоҳ” деган овозни эшитдим. Кейин ундан бир нур чақнадики, бу нурдан Рум қасрлари кўринди”.
وَقَالَ الْبَيْهَقِيُّ: عَن الْعَبَّاس ابْن عَبْدِ الْمُطَّلِبِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ.
قَالَ: وُلِدَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَخْتُونًا مَسْرُورًا.
قَالَ: فَأَعْجَبَ جَدَّهُ عَبْدَ الْمُطَّلِبِ وَحَظِيَ عِنْدَهُ، وَقَالَ: لَيَكُونَنَّ لِابْنِي هَذَا شَأْنٌ. فَكَانَ لَهُ شَأْنٌ. وَهَذَا الْحَدِيثُ فِي صِحَّتِهِ نَظَرٌ.
وَقَدْ رَوَاهُ الْحَافِظُ عَنْ أَنَسٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مِنْ كَرَامَتِي عَلَى اللَّهِ أَنِّي وُلِدْتُ مختونا وَلم ير سوأتي أَحَدٌ».
Аббос ибн Абулмутталиб разияллоҳу анҳу айтади:
“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам хатна қилинган ва киндиклари кечилган ҳолда туғилганлар. Бундан бобоси ажабланиб, завқланиб кетди ва:
“Менинг бу боламда ҳали бир хислат бўлажак!” деди. Дарҳақиқат шундай бўлди ҳам. (Байҳақий ривояти)
Ундан ташқари ҳофиз ибн Асокир Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳнинг ҳузурида менинг кароматларимдан бири – мен хатна қилинган ҳолда туғилганман, бинобарин ҳеч ким менинг авратимни кўрган эмас”.
“Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини тугал этгувчидир”.
Шундай улуғ зотга уммат қилган Аллоҳ таолога ҳамдларимиз бўлсин ва қиёмат кунида у кишининг шафоатларидан насибадор қилсин!
Улуғбек қори Йўлдошев,
Асака тумани “Холид ибн Валид”
жоме масжиди ходими