Йил имоми-2017 кўрик танлови

660

2017 йилнинг 2-август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоят вакиллигида “Йил имоми-2017” кўрик танловининг вилоят босқичи кўтаринки руҳда ташкил қилинди ва ўтказилди.

Унда шаҳар ва туманларда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблардан шаҳар ва туман миқёсида ғолиб чиққан Андижон шаҳридан “Имом ал-Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби Рахимов Олимжон, Андижон туманидан “Ҳазрати Умар Одил” жоме масжиди имом-хатиби Зиёиддинов Иброҳимжон, Асака туманидан “Сиддиқхожи” жоме масжиди имом-хатиби Зохидов Мухаммадали, Балиқчи туманидан “Муҳаммадсолиҳ” жоме масжиди имом-хатиби Ибрагимов Мухаммаджон, Бўз туманидан “Абдулазизхон” жоме масжиди имом-хатиби Ярқулов Отабек, Булоқбоши туманидан “Ширмонбулоқ” жоме масжиди имом-хатиби Мирзакаримов Давронбек, Жалақудуқ туманидан “Қутайба ибн Муслим” жоме масжиди Жумабоев Муталлиб, Қўрғонтепа туманидан “Рамазон қори” жоме масжиди имом-хатиби Темиров Давронбек, Избоскан туманидан “Нўъмонжон хожи” жоме масжиди имом-хатиби Каримов Эсонбой, Марҳамат туманидан “Бозорбоши” жоме масжиди имом-хатиби Расулов Одилжон, Пахтаобод туманидан “Муаззимбой” масжиди имом-хатиби Қамбаров Махаммадғани, Хўжаобод туманидан “Юсуфчек” масжиди имом-хатиби Ураимов Иномиддин, Шаҳрихон туманидан “Жўрабой” масжиди имом-хатиби Қодиров Бахтиёр, Олтинкўл туманидан “Кўтармачек” жоме масжиди имом-хатиби Худайбердиев Аҳмадали, Улуғнор туманидан “Овулмат” масжиди имом-хатиби Холматов Ашуралилар қатнашди.

Кўрик танлов даставвал Қуръони карим тиловати билан бошланди ва тиловатдан сўнг Юртимизнинг тинчлиги ва тотувлиги, халқимизнинг фаровонлиги, имом-хатибларимизнинг фаолиятларига Аллоҳ таолодан ривожлар сўраб, дуои хайрлар қилинди.

Кўрик танловда ЎМИнинг Андижон вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров, аъзолар “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус Ислом билим юрти мудири М.Алимов, билим юрти ўқув ишлар бўйича мудир муовини в.б Р.Маҳмудовлар ҳакамлик қилди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўрик танлов иштирокчиларини танлов Низомига мувофиқ илмий салоҳияти, дунё қараши, масжидда олиб бораётган диний-маърифий ва маънавий йўналишлардаги иш фаолиятлари, матбуотлардаги чиқишлари баҳолаб борилди. Танлов кўтаринки руҳда, самимий кайфият, ўзаро бахс ва мунозаларга бой кечди.

Танлов якунлари бўйича “Йил имоми-2017” кўрик танловининг вилоят босқичида 1-ўринга Қўрғонтепа туманидан “Рамазон қори” жоме масжиди имом-хатиби Темиров Давронбек, 2-ўринга Жалақудуқ туманидан “Қутайба ибн Муслим” жоме масжиди Жумабоев Муталлиб, 3-ўринга Андижон шаҳридан “Имом ал-Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби Рахимов Олимжонлар лойиқ деб топилди. Барча иштирокчи ва ғолиблар ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллигининг фаҳрий ёрлиғи ва Вакиллик Касаба уюшмаси томонидан ажратилган қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Шунингдек, “Йил имоми-2017” кўрик танловининг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган имом-хатиб Д.Темиров шу йили Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Йил имоми-2017” кўрик танловининг Республика босқичида иштирок этишлик хуқуқини қўлга киритди.

[su_custom_gallery source=»media: 1527,1528,1530,1532,1533,1534,1535,1536,1537,1538,1539,1540″ limit=»12″ link=»lightbox» width=»200″ height=»150″ title=»never»]

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Андижон вилоят вакиллиги