Яхшилик қилиш икки дунё саодатидир

652

Инсонларга яхшилик қилиш, мурувват кўрсатишда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам барчамизга ибрат бўлганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳтожларга ёрдам берар, етимларнинг бошини силар эдилар.  Шунинг учун  ҳам динимиз бизларни яхшилик қилишга чорлайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Ким бир мўминдан дунё қийинчиликларидан бирини енгиллаштирса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат оғирликларидан бирини енгил қилади. Ким ҳаётда қийналган кишига осонликни раво кўрса, Аллоҳ таоло унга дунё ва охиратда енгилликни ато қилур”, — деб марҳамат қиладилар (Имом Муслим ривояти).

Куни кеча кўнгли ярим ўксик қалбларни хушнуд қилишлик мақсадида Андижон вилояти Марҳамат тумани Янги хаёт МФЙ худудида истиқомат қилувчи ёшлигидан ногиронлиги мавжуд бўлган фуқаро Бозорова Ҳолисхон аянинг қизлари 1989 йилда туғилган Бозорова Моҳигулнинг оиласига Мархамат тумани бош имом-хатиби М.Шарофуддинов бошчилигида  ҳомийлар ёрдамида ногиронлик аравачаси ёрдам тарзида олиб берилди. Мохигулнинг қувончи чексиз, онаси ва яқинлари миннатдор бўлишиб, Юртимиз тинчлиги ва юртбошимизнинг ҳақларида самимий дуода бўлдилар.

[su_custom_gallery source=»media: 2175,2176″ limit=»2″ link=»lightbox» width=»200″ height=»150″ title=»never»]

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Андижон вилоят вакиллиги ходими

Қодиров Нурилло